Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалламоқда

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалламоқда

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби эзгу нафақат мамлакатимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Биргина мисол, куни кеча АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмнинг эътироф этишича, Ўзбекистон ўзининг ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар дастурида, хусусан, иқтисодий соҳада муҳим натижаларни қўлга киритди, оммавий ахборот воситалари эркинлиги, меҳнат ҳуқуқлари ва суд-ҳуқуқ соҳасида жиддий ютуқларга эришди. Пул-кредит, солиқ сиёсати ва бизнесни тартибга солиш шулар жумласидандир.

Таъкидлаш жоиз, ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Бу йил халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида кенг нишонланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳам энг чекка ҳудудларга ташриф буюриб байрам олдидан жойларда мустақилликнинг халқимиз ҳаётида нечоғлик аҳамият касб этиши, қўлга киритилган ютуқлар, олиб борилган ислоҳотлар сарҳисобига бағишланган туркум тадбирларда иштирок этмоқда.

Учрашувларда тараққиётнинг янги даврида юртимизда ижтимоий- сиёсий, иқтисодий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, жамиятимиз қиёфаси бутунлай ўзгаргани, бу ижобий ўзгаришлар юртдошларимиз ҳаётида ўз ифодасини топаётгани, халқимизнинг турмуш даражасини, онгу тафаккури, билим ва маданиятини ошириш бўйича қилинган ишларни конкрет далил ва мисоллар, чуқур илмий таҳлиллар орқали аҳолига етказилмоқда.

Тарғибот тадбирларида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни ва руҳи мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқ билан бевосита учрашувлар давомида ушбу дастурлар доирасида эришилган улкан ютуқларимиз ва натижаларимиз билан бир қаторда аҳолининг мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмаслиги, кейинги йилларда яна нималарга эътибор қаратишимиз лозимлиги борасида ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтишмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, бугун ҳар бир юртдошимиз қалбида улуғ байрамига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга қаратилган эзгу ҳаракат бор десак, муболаға бўлмайди. Буни кундалик ҳаётимизда кўплаб гувоҳи бўлишимиз ва ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Чунки, бизнинг олдимизга қўйган мақсадларимиз аниқ, у ҳам бўлса юртимизда халқимиз учун порлоқ келажак яратиш, халқаро майдонда мамлакатимизнинг мавқеимизни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Тоир САЛИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O‘zLiDeP фракциясининг ижрочи котиби


Кўришлар сони: 169

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими