Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Истиқлол юксалишдир

Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи кезиб юрибди. Бу шукуҳнинг ўхшаши йўқлиги таътилларни тугатиб, мактабига — соғинган дўстларининг қучоғига ошиқаётган болаларнинг завқию  жазирама иссиқдан толиқиб, ёқимли мезон шабодасида енгил тин олаётган юртдошларимизнинг кайфиятида ҳам акс этаётгандек, гўё.

Мен шу байрам арафасида ўқувчилик йилларимни кўп эслайман: мактабимизга биринчи марта компьютер олиб келингани, одатда қаровсиз, кўмир ҳидига тўйиниб кетган деворларнинг оппоққина тусга кириб қолиши ва янги дунёга кириб келгандек, бошланган ўқув йилидаги хурсандчиликларим беихтиёр хотирамга тушади. Абдулла Орипов тасвирлаган олтин балиқчадек эдикми, қишлоғимизга туташиб кетган яйловларда югуриб юрган даврларимизда мустақил бўлиш нималигини англамаган чиқармиз. Вақт ҳамма нарсани чуқурроқ тушунишга ёрдам бераркан...

Ўқув йиллари шиддат билан ўтиб, инглиз тилини ўрганишни бошлаганимда мактабда лотин алифбосида таълим олганимни фойдасини кўрдим. Орадан қисқа вақт ўтиб, интернет тармоғи асосий ахборот манбаига айланди, бутун жаҳон лотин алифбосидан фойдаланмоқда. Инглиз тилида ахборот олиш имконияти имтиёзга айланди. Ёшлар ҳеч қандай тўсиқларсиз ривожланган дунёнинг электрон дастурларга асосланган таълим тизимидан фойдаланмоқда, халқаро меҳнат майдонида ўз ўрнимизни топиб олдик.

Мустақилликнинг илк кунлариданоқ ҳар бир соҳа таълим соҳасидагидек тубдан ислоҳ қилинди. Қатор олий таълим муассасалари очилиб, замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Бунинг натижаси ўлароқ, ўзбек ёшлари турли фан олимпиадаларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиб келишмоқда.

Бир пайтлар, Москвада ўқибди деса, одамлар ўзини авлиёни кўргандек ҳайратланишар эди. Энг саралар Москвага бориб ўқиш имкониятига эга бўлар эди. Ҳозирда ўнлаб халқаро университет — дунёнинг энг кучли олий таълим муассасаларининг филиаллари ўзимизнинг ватанимизда фаолият олиб бормоқда. Вестминистер, Турин политехника институти, Инха.... Буларнинг ҳаммаси ёшларимизнинг интелектуал салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиляпти.

Шараф билан айта оламанки, мустақиллик йилларида ўсиб-улғайган миллионлаб ватандошларим сафида, мен ҳам ёшларга берилаётган имтиёзлар ҳисобига ҳаётда ўз ўрнимни топишга ва Ватанимимиз равнақига ҳисса қўшиш истагида, бир даврлар тасаввуримга ҳам сиғдиролмаган дунёнинг энг нуфузли университетларидан бири — Буюк Британиянинг Вестминистер университетини ўз юртимимизда ўқиб тамомладим. Ушбу таълим даргоҳида дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Талабалик давримда, халқаро стандартлар асосида ингиз тилида таълим беришаркан, дунёнинг ривожланган мамлакатларидан келган профессор ўқитувчиларни ўз билим ва салоҳияти билан ҳайратга солган юзлаб дўстларимни учратдим. Бу биз ёшлар учун мустақилликнинг тенги йўқ туҳфаси эди.

Университетни тамомлаб, мамлакатимимиз тараққиётига ҳиссамни қўшиш иштиёқи билан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг аъзоси бўлдим. Ўқиган жойимнинг жозибасими, билмайман, партиянинг Марказий Кенгашига иш ҳам таклиф қилишди. Сиёсий жараёнлар, партияларнинг ўзаро баҳс-мунозаралари, депутатларнинг фаолияти, хуллас, қайноқ парламент ҳаёти менга жуда маъқул бўлди. Ҳозир «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ижрочи котиби вазифасида фаолият юритмоқдаман.

Донишмандлар «оққан дарё албатта оқади» дейди. Аждодларимиз дунё тамаддуни ривожига кучли таъсир кўрсатган. Биз уларнинг авлодларимиз. Нега бугун биз уларга муносиб бўлмаслигимиз керак?

Шуни фахр билан айтиш мумкинки, Ўзбекистонимиз озод юрт сифатида дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини топиб олган. Энди юртимизнинг миллий юксалиш йўлида бардавомлигини таъминлашимиз зарур. Ватанимиз озодлиги менинг тақдиримни ўзгартириб юборган бўлса, мен ҳам юртимнинг тараққиётини таъминлаш учун фидойилик кўрсатиб ишламоғим шарт, деб ўйлайман. Бу ўй Истиқлолимизнинг 28 йиллиги шодиёналари арафасида кучли ишончга,  қатъий позицияга айланмоқда.

Самандар ИСМОИЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси

ижрочи котиби


Кўришлар сони: 177

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими