Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ҳолда, буюк мақсадлар сари одимлаши, олдидаги тўсиқларни тафаккур билан енгиб, мустаҳкам ирода ҳосил қилишига қиёс этса арзигулик давр.

Мустақиллик, истиқлол деган улуғ неъмат, аввало, халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берди. Миллий онгимиз, қадр-қимматимизни тиклаб, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берди.

Истиқлол фарзанди сифатида мамлакатимиз истиқлолининг ўтган даврига назар соладиган бўлсак, юртимизда, аввало, мустақилликни мустаҳкамлаш, демократия тамойилларига асосланган ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда босқичма-босқич ислоҳотлар изчил олиб борилганини кўришимиз мумкин. Фуқароларга муносиб шарт-шароит яратиш, иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлган саноат ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш, яхши қўшничилик ҳамда истиқболли стратегияга асосланган ташқи сиёсатни олиб боришда ҳам муҳим қадамлар ташланди. Бу орқали мамлакат барқарорлиги таъминланди ва барча соҳаларнинг ҳуқуқий асослари яратилиб, миллий юксалиш босқичига ўтилди.

Айниқса, сўнгги йиллар мобайнида юртимизда улкан ўзгаришлар гувоҳи бўлмоқдамиз. Кундан кунга чирой очиб бораётган ҳудудлар, ҳақиқий шаҳарсозлик авжига чиққан бу диёрда яшаш, бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшиш, буюк давлатнинг ёзилажак янги тарихига хизмат қилишнинг ўзи ҳар биримизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Бунда нафақат пойтахтимиз, балки барча вилоятларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгаргани, маданий бойлигимиз ҳисобланмиш тарихий обидаларимиз мазмунини ўзида мужассам этган замонавий бино-иншоотлар қурилиши, йўллар таъмирланиши, кўприклар бунёд этилиши юртимизнинг ривожланган, илғор мамлакатлар қаторига қўшилиш йўлидаги илдам қадамларидан далолат беради.

Таъкидлаш жоизки, истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ юртимизда ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш устувор масалалар қаторида белгиланди. Хусусан, уларни турли хил мафкуравий таҳдидлардан ва экстремизм ғояларидан ҳимоя қилишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилди. Зеро, ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик замирида юрт фаровонлиги, мамлакат келажаги ҳақида қайғуришдек юксак ғоя мужассам.

Шунингдек, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида, ўз фикри, фуқаролик позицияси, айниқса, соғлом ва етук қилиб тарбиялаш масалалари, уларнинг таълим олиши, барча соҳаларда замон талабларига жавоб берадиган кадр сифатида камол топишида зарур шароитлар яратилди. Буни ёшларимиз нуфузли танловлар ва халқаро мусобақаларда эришаётган ютуқлари жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётгани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Албатта, ёшларимиз эришган муваффақият ва зафарлар замирида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ана шундай ғамхўрлик, яратилган кенг имкониятлар мужассамдир. Эътиборлиси, бу навқирон авлоднинг дилида келажакка ишонч ҳиссини тобора орттириб бораётганидан далолатдир.

Мамлакатимизни ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам, аввало, ёшлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратилган. Унда бугунги кунда олиб борилаётган изчил ислоҳотларда ёшларнинг иштирокини таъминлашга аҳамият берилгани биз ёшларда улкан масъулият билан бирга, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиради. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан юртимизда 30 июнь – Ёшлар куни деб эълон қилиниши сўзимизнинг исботидир. Турли соҳа ва тармоқларда юксак натижаларга эришиб келаётган ёшларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофоти, “Келажак бунёдкори” медаллари таъсис этилгани ҳам келажагимиз эгаларининг юксак мақсадлар сари интилишида муносиб рағбат вазифасини ўтамоқда.

Шунингдек, Президентимиз юксак минбарларда туриб, ёшлар келажаги ҳақида ташаббуслар билдираётгани бизни тобора олға интилишимизга сабаб бўлмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари 2017 йилда БМТ Бош Ассамблеяси ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш таклифини илгари сургани, 2018 йилда ШҲТ саммитида Президентимиз таклифига мувофиқ, ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилингани елкамизга улкан масъулият ҳам юклайди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз тинчлиги, жамиятимиз барқарорлиги, умуминсоний, миллий ва диний қадриятларимизга қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли ғояларга ўз маърифатимиз билан жавоб қайтаришимиз бизнинг Ватан олдидаги олий бурчимиздир.

28 йил... Бу рақам бизга нимани англатади? Тарихан қисқа, моҳиятан асрларга тенг давр.

Бугун биз истиқлолни бўёқдор сўзлар билан эмас, балки онгимиз остидаги туйғу билан ҳам ҳис этмоқдамиз. Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида бу ажиб туйғу янада кўпроқ жунбушга келади ва қалбларимизни илҳомлантиради.

Анвар ЭГАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Девони ходими   


Кўришлар сони: 196

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими