Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан жойларда мустақилликнинг халқимиз ҳаётида нечоғлик аҳамият касб этиши, ортда қолган йиллар давомида қўлга киритилган ютуқлар, олиб борилган ислоҳотлар сарҳисобига бағишланган давра суҳбатлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Ана шундай тадбирлардан бири Қизириқ туманида ҳам ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан ташкил этилган тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, фермерлар ҳамда тадбиркорлар қатгашди.

Унда депутатлар томонидан мустақиллик даврида хусусий сектор вакилларига қаратилган эътибор, яратилаётган имтиёзлар, фаол инвестиция сиёсати, барқарор иқтисодий тараққиётга эришишнинг муҳим шартлари, мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Шундан сўнг, иштирокчилар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги қатор таклифлари билан ўртоқлашишди.

— Очиқ мулоқот давомида давлатимиз раҳбарининг қарори билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилганлиги, бу ўз бизнесини йўлга қўймоқчи ва ёки кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркорларга яқиндан кўмак берадиган ташкилот сифатида фаолият юритиши ҳақида эшитиб, хурсанд бўлдим, — дейди “Нурбек Ихтиёр миришкори” фермер хўжалиги раҳбари Ихтиёр Холиқов. — Қолаверса, мулоқот жараёнида ўзимнинг фермер хўжаликларида ерни чуқур юмшатувчи хориж техникаларини харид қилиш учун имтиёзлар берилиши бўйича таклифимни ҳам билдирдим. Агар фермер хўжаликларининг ўзида мана шундай техникалар бўлса, ерни шудгорлаш жараёнида хусусий корхоналарнинг техникаларини қиммат нархда ижарага олиб фойдаланишга ҳожат қолмасди.

Иштирокчилар томонидан ёшларнинг тадбиркорликни йўлга қўйишда дастлабки кўникмаларга эга бўлишида зарур бўладиган консультант хизмати, ер ажратилиши ва яна имтиёзли кредит олиш каби 10 га яқин мурожаат ҳамда таклифлар билдирилди.

— Сурхондарёнинг чекка ҳудудларидан бири саналмиш Қизириқ туманига ташриф буюриб, бу ерлик тадбиркор, фермер ва томорқа ер эгаларининг фаолияти билан яқиндан танишдик, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг ижрочи котиби Тоир Салимов. — Уларни қийнаётган муаммоларни ўргандик, ечимлари бўйича билдирилган таклифларни тингладик. Биз бу таклифларни депутатлик сўровлари орқали тегишли вазирликларга етказамиз, муҳим масалаларни эса зарур бўлса парламентнинг “Ҳукумат соати” институтидан фойдаланган ҳолда кўриб чиқилишига фракциянинг таклифларини берамиз.   

Шундан сўнг, Қизириқ туманида фаолият юритаётган фермерлар, томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар томонидан амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, шунингдек, “Ҳар бир оила — тадбиркор”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар — келажагимиз” дастурлари асосида амалга оширилган ишлар кўргазмаси намойиши бўлиб ўтди.

— Ўн йилдан бери балиқчилик билан шуғулланаман, — дейди “Зартепа” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Жануб тонги диёри” балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари Улуғбек Қўшбоқов. — 5 гектар майдондаги табиий кўлда йилига 12 тоннагача товар балиқ ва 2,5 гектар сунъий кўл ҳавзасида
10 тоннагача чавоқ балиқ етиштириш имкониятига эгамиз. Бундан ташқари, Хитойдан келтирилган технология асосида 10 тоннагача омухта емни қайта ишлаб, балиқчилик хўжаликларига етказиб берамиз. Бу йил Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси кўмаги билан Афғонистон давлатига 10 тонна тайёр балиқ ва чавоқ маҳсулотини экспорт қилиш бўйича шартнома ҳам имзоладик. Бугунги кўргазмада ўзимиз етиштирган балиқ маҳсулотларимиз билан ташриф буюрдик. Шунингдек, тадбирда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи янги қарор, меъёрий ҳужжатлар ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўлдик.

Кўргазмада ҳунармадчилик, асаларичик маҳсулотлари, замонавий мебеллар ҳамда қурилишда ишлатиладиган хом ашёлар ҳам намойиш этилди.


Кўришлар сони: 670

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими