Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Эркак ва аёлларнинг ҳуқуқлари тенглиги ягона қонунда акс этади

Эркак ва аёлларнинг ҳуқуқлари тенглиги ягона қонунда акс этади

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, улар учун тенг шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 июндаги Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида ҳам хотин-қизлар учун муносиб иш, турмуш шароитлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, аёлларнинг социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, хотин-қизларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш борасидаги муҳим вазифалар белгилаб берилган эди. Хусусан, Президентимиз томонидан эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенглигини қонун даражасида кафолатлаш таклифи билдирилган эди.

Ана шундан келиб чиқиб, “Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва парламент қуйи палатасига киритилди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган мазкур қонун лойиҳасини маромига етказиш, пишиқ-пухта ҳолга келтириш мақсадида депутатлар унинг қизғин муҳокамасига киришдилар. Хусусан, 2019 йил 10 август куни масъул қўмита — Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг экспертлари ва ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси ҳар томонлама кўриб чиқилди.

— Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон тарихида биринчи марта қабул қилинаётган ушбу қонун лойиҳаси жамият ҳаётининг барча соҳаларида эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имконият яратишни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила КОШЕЛАПОВА. — Шунингдек, лойиҳада гендер тенглик, аёлларни камситиш тушунчаси ва турлари, ваколатли органларнинг вазифалари, давлат бошқарувида иштирок этиш, ишга қабул қилиш ёки ёллашда, кредитлар олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишда гендер тенгликни таъминлаш бўйича нормалар, гендер тенглик бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ўз аксини топган. Лойиҳа билан эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда Россия Федерацияси, Украина, Корея, Испания, Латвия, Литва, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон каби мамлакатларнинг гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик тажрибаси ўрганилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги иштирок этиши учун ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида БМТнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча бўлинмалари иштирокида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, юздан ортиқ таклифлар кўриб чиқилган, улар кўмагида қонун лойиҳаси халқаро стандартларга жавоб берадиган даражага етказилган.

Эътиборлиси, қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган эди. Муҳокама жараёнида қонун лойиҳаси 2 минг 200 нафарга яқин фуқаро томонидан кўриб чиқилди ва 82 та таклиф билдирилди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу фикр-мулоҳаза ва таклифлар инобатга олинди.

Хулоса қилиб айтганда, лойиҳанинг қабул қилиниши эркаклар ва аёлларнинг тенглигига оид ҳуқуқий муносабатларнинг такомиллашишига, шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг мустаҳкамланишига, соҳага доир ҳуқуқни қўллаш амалиётининг аниқ ва бир хилда бўлишини таъминлашда муҳим омил бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 893

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими