Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони танлов асосида ходимларни ишга қабул қилинишини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони танлов асосида ходимларни ишга қабул қилинишини эълон қилади

Танлов Қонунчилик палатасининг Юридик бошқармасидаги лавозимлар учун бўлиб ўтади.

Вакант ўринлар учун номзодларга қўйиладиган талаблар:

—  Олий юридик маълумот;

—   Замонавий АКТдан юқори даражада фойдаланиш;

—   Давлат тили (рус, инглиз ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради).

 

Бошқарма ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти меъёрлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича мукофот пуллари;

ходим таътилга чиққанда ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули.

Танловда иштирок этишга қизиқувчи шахслардан объективка-маълумотномани (резюмени) 2019 йил 10 августигача қуйидаги электрон почта манзили бўйича юборишингизни сўраймиз: kadr@parliament.gov.uz, маълумотлар учун телефон: 71-239-81-05; 71-239-35-60; 71-239-81-86.

Телефон рақамингизни кўрсатишни унутманг!


Кўришлар сони: 1937

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими