Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Жойларда депутат қабуллари аниқ тартибга солинади

Жойларда депутат қабуллари аниқ тартибга солинади

2019 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг куннинг муҳим воқеалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалардан келиб чиқувчи муҳим вазифалар хусусида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Кейинги йилларда ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган ўнлаб турли қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди, Президентимизнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) лавозими жорий қилинди.

Барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга кредитлар ажратиш тартиб-таомиллари соддалаштирилди, кредитлар ҳажми кескин ошди.

Ана шундай кўламдор амалий чоралар натижасида кичик бизнес мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 60 фоизи, саноат маҳсулотлари ҳажмининг учдан бири, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 98 фоизи, инвестицияларнинг ярмини таъминловчи манбага айланди. Кўпгина вилоятларда экспортнинг 70-90 фоизи айнан кичик бизнесга тўғри келади. Жорий йилнинг 6 ойида тадбиркорлик субъектлари сони 60 мингтага ортган.

Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида ушбу кўрсаткичлар ислоҳотларнинг дастлабки натижалари эканини таъкидлаб, асосий эътибор ҳанузгача учраётган муаммоларни ҳал этишга қаратилиши, тадбиркорлар фаолияти учун янада қулайлик яратилиши шартлигинини қайд этди. Соҳада кўзга ташланаётган бир қатор масалаларни бирма-бир таҳлил қилиб, уларни ечиш йўлларини кўрсатиб берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши йиғилишида Президентимиз томонидан қайд этилган муаммолар ҳамда уларни бартараф этишга доир илгари сурилган таклифлар атрофлича муҳокама этилди.

Парламент қуйи палатасида қонун ҳужжатларини қабул қилиш жараёнида кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масаласига жиддий ёндашиш, депутатларнинг жойлардаги халқ билан мулоқотлари доирасида тадбиркорлар муаммоларини чуқур ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этишга эътиборни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Жойрларда тадбиркорларнинг муаммолари, улар кўтараётган масалалар ўз вақтида ҳал этилиши учун ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш, турли қабуллар уюштириб, улар таклифларига қулоқ тутиш жуда фойдалидир. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, вилоят, туман, шаҳар раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказиш анъанага айлангани ва улар самараси ҳам фикримизни тасдиқлаб турибди. Қонунчилик палатаси биносида ҳам фуқароларни қабул қилиши амалиёти жорий қилинган. Шунингдек, палатанинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам юртдошларимиз халқ вакилларига мурожаат этишига шароит яратилган.

Бироқ Кенгаш йиғилишида булар ҳам бугунги кунда етарли эмаслиги, эндиликда Президент томонидан қўйилаётган талаблар тўлақонли бажарилиши учун бу борадаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан қуйи палатанинг фуқаролар, жумладан, тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда, сайлов округларида олиб бораётган фуқароларни қабул қилишни янада жонлантириш учун Депутат қабулхоналарини ташкил этиш ғояси илгари сурилди. Айни масала юзасидан Ишчи гуруҳи тузилди.     

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 139

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими