Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ҳукумат парламент қарорига жиддий эътибор қаратмоқда

Ҳукумат парламент қарорига жиддий эътибор қаратмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш баробарида Бош вазир ва ҳукумат аъзолари Давлат дастурининг бажарилиши юзасидан Олий Мажлис палаталари олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб бориши белгилаб берилган эди.

Жорий йилда ушбу янги институтдан илк бор фойдаланилди. 2019 йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Ҳукуматнинг мазкур ҳисоботи депутатлар томонидан ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиниб, Давлат дастурининг ижроси устидан амалга оширилаётган назоратнинг янада таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлаш, бунда парламент назоратининг барча шаклларидан унумли фойдаланиш зарурлиги қайд этилганди. Бундан ташқари, тадбиркорликни ривожлантириш, давлат дастурларини амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органларидаги мавжуд бюрократик тўсиқ ва субъектив омилларни бартараф этиш юзасидан Ҳукумат алоҳида кўрсатмадан иборат норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиб, қатъий назоратни амалга ошириши лозимлиги, зарур ҳолларда депутатлар билан бу соҳада фаол ҳамкорликни йўлга қўйиши зарурлиги таъкидлаб ўтилган эди.

Парламент қуйи палатасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастурини бажариш юзасидан Ҳукумат фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ўз ичига олган тегишли қарори қабул қилинган эди.

Қайд этиш жоизки, кейинги пайтларда Ҳукумат парламентда қабул қилинаётган ҳужжатларга ҳамда уларнинг ижросига алоҳида эътибор билан қарамоқда. Буни Қонунчилик палатасининг мазкур қарори Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 27 майдаги Раёсат йиғилишида атрофлича муҳокама этилгани ҳамда ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ҳукуматнинг чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, ижрога йўналтирилгани ҳам яққол тасдиқлайди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган маълумотда таъкидланганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзолари сўровларига жавоблар юборилиши ҳолатини ҳар ойда алоҳида йиғилишларда тизимли равишда муҳокама қилиб бориш амалиёти ҳамда сўровларга жавоблар Олий Мажлис палаталари билан бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамасига ҳам маълумот учун киритиб бориш механизми жорий этилди.

Давлат дастурида белгиланган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда парламент билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, масъул Ишчи гуруҳлар таркибига вазирликлар ва идоралар вакиллари билан бир қаторда, Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталари аъзоларини ҳам жалб этиш белгиланган.

         Маълумотномада 2019 йил биринчи ярим йиллигида Давлат дастурида белгиланган топшириқлар ижросини ўз муддатида, тўлақонли таъминлаш юзасидан вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Бош вазир ўринбосари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари шахсан масъул экани белгилаб қўйилгани қайд этилган. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари Давлат дастурида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги учун белгиланган топшириқлар бажарилишида юзага келаётган муаммолар, камчиликларни аниқлаб, уларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида тегишли вазирликлар, идораларнинг раҳбарлари иштирокида муҳокама этиш механизми жорий қилинган.

Давлат дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган ҳужжатларнинг қабул қлииниши жараёнида улар ҳимоясининг пухта ташкил этилиши бўйича вазирликлар ва идораларга аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Шунингдек, Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорак якуни бўйича жорий йил 18 майдаги Олий Мажлис қуйи палатасининг ялпи мажлисида тингланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи натижалари тажриба сифатида амалиётга татбиқ этилиб, Ҳукуматнинг 2019 йилнинг 2-чораги якуни бўйича Давлат дастури ижроси юзасидан Олий Мажлисдаги ҳисоботига барвақт тайёргарлик кўриш ва барча таҳлилий материалларни чуқур муҳокама қилган ҳолда, пухта тайёрлаш ишлари ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга, маълумотномада парламент қуйи палатасининг қарори ҳамда Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳолатини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мунтазам равишда Ҳукуматда мониторинг ишлари олиб борилаётгани баён қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу маълумотномаси ва парламент қуйи палатаси қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси депутатлар ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Қонунчилик палатасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида” 2019 йил 18 майдаги қарори Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 27 майдаги Раёсат йиғилишида муҳокама этилиши ҳамда шу асосда тегишли чора–тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилгани «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурида белгилаб олинган вазифаларнинг тўлиқ, ўз вақтида амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этади. Бу айни пайтда Ҳукуматнинг парламент олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида жорий қилинган янги амалиётнинг аҳамияти нечоғлик катта эканидан ҳам далолатдир. Ушбу жиҳат, албатта, қонунчилик ва ижро органларининг давлат сиёсатини тизимли олиб бориш, ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва асосийси, халқимизнинг фаровонлигини оширишда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг юксак намунасидир. Фракциялар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг ижро ҳокимияти самарали ишлаши ҳамда шахсий жавобгарлигининг ортишига хизмат қиладиган мазкур позициясини ижобий баҳолади.

Таъкидланганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари сўровларига жавоблар юборилиши масаласи Ҳукумат томонидан назоратга олиниши, ушбу мақсадда ҳар ойда алоҳида йиғилишларда тизимли равишда муҳокама қилиб бориш амалиёти, шунингдек, сўровларга жавоблар Олий Мажлис палаталари билан бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамасига ҳам маълумот киритиб бориш механизмининг йўлга қўйилгани парламент аъзолари томонидан жойларда олиб борилаётган ўрганишлар жараёнида аниқланган камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини янада кенгайтиради.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 1305

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими