Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентнинг роли

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда  парламентнинг роли

2019 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентнинг роли» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари, халқаро ташкилотлар ва жамғармаларнинг мутахассислари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари, мутасадди ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентнинг ролини янада ошириш юзасидан фикрлар алмашишдир. Барқарор ривожланиш мақсадлари – БМТнинг бутун жаҳон давлатларига нисбатан дунёнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятини ҳар томонлама яхшилашга қаратилган глобал чақириғи бўлиб, у инсонларнинг фаровон турмушини янада яхшилаш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга имкон беради. 2030 йилгача Барқарор ривожланишнинг асосий мақсади – қашшоқликни бартараф этиш ва дунёни барқарор ривожланишга йўналтиришдаги янги глобал мажбуриятдир. Ушбу ҳужжат 2015 йилнинг сентябр ойида БМТ саммитида давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан қабул қилинган. У кенг кўламли комплекс 17 та мақсад ва 169 та вазифани ўзида ифода этади.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун шарт-шароитларни яратиш нафақат ижро ҳокимиятининг, балки парламентнинг ҳам фаол иштирокини талаб этади. Бинобарин, парламент демократия мактаби сифатида узоқ муддатга мўлжалланган барқарор ривожланиш мақсадларининг устувор вазифаларини амалга оширишда асосий ташаббускор ҳисобланади.

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Раҳимжон Ҳакимов ўз маърузасида “Сиёсий партиялар ўз сайлов олди дастурларини ишлаб чиқишда Барқарор ривожланиш мақсадларига алоҳида эътибор қаратаётгани, бу электоратнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда аниқ ва объектив вазифаларни белгилаб олишда долзарб аҳамиятга эга” эканини алоҳида қайд этди. Шунингдек, у “Барқарор ривожланиш мақсадлари асосида ишлаб чиқилган сиёсий дастурлар нафақат сайловчиларнинг манфаатларига, балки парламент аъзоларининг амалий фаолиятида кўпроқ имкониятларни яратишини” таъкидлади.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовсканинг таъкидлашича, “Парламент давлат ва халқ ўртасидаги барқарор муносабатни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Парламент қўмиталарининг назорат функциясидан самарали фойдаланиш Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги асосий восита ҳисобланади”. Унинг фикрига кўра, бундай назорат парламент вакилларига қонунчилик, сиёсат соҳалари ва Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш жараёнидаги барча ўзгаришларни объектив баҳолаш имконини беради.

Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан 30 июнь санаси –  Халқаро парламентаризм куни сифатида жаҳонда кенг нишонланаётганига эътибор қаратилиб, ушбу сананинг БМТ тақвимида ифода этилиши парламент дипломатиясининг имкониятларини ошириш, дунё миқёсида парламентларининг ўзаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш ва парламентлараро ҳамжиҳатликни таъминлаши билан аҳамиятли экани таъкидланди.

Муҳокамалар давомида иштирокчилар парламентаризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва Ўзбекистон Республикасида парламент назоратининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, халқаро муносабатларнинг жаҳон миқёсидаги барқарор ривожланишига эришишда парламент дипломатиясининг роли хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Давра суҳбати якунида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентнинг ролини ошириш, парламент фаолияти самарадорлиги ва назоратини кучайтириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.


Кўришлар сони: 1320

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими