Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” ДП фракциясига янги раҳбар сайланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” ДП фракциясига янги раҳбар сайланди

 Жорий йилнинг 13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия фракцияси раҳбарини сайлаш ва фракция раҳбари номзодини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари лавозимига кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди. Йиғилишда партия фракцияси раҳбарлигига Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси, фракция аъзоси Алишер Қодиров сайланди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари лавозимига Алишер Қодиров номзодини таклиф қилишга келишиб олинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг шу куни бўлиб ўтган мажлисида қуйи палата Спикери ўринбосари лавозимида фаолият юритган Сарвар Отамуратовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимларидан озод этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва қуйи палатанинг тегишли қарори қабул қилинди.

"Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг таклифига асосан Алишер Қодиров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 312

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

Тадбирлар тақвими