Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент Қонунчилик палатасида қандай масалалар кўрилади?

Парламент Қонунчилик палатасида  қандай масалалар кўрилади?

2019 йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Куннинг биринчи ярмида Ҳукумат илк бор депутатлар олдида Давлат дастурининг биринчи чоракдаги якуни юзасидан ҳисобот тақдим этади. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи эшитилади.

Куннинг иккинчи ярмида эса, депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Хусусан: 

-         «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги;

-         “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги;

-         «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

-          «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллатириш ва ижро этишнинг янги механизмларини жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 956

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими