Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун лойиҳаси кун тартибидан нега чиқарилди?

Қонун лойиҳаси кун тартибидан нега чиқарилди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан банк-молия соҳасига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари ўрин олди ва депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам шулар жумласидан.

Мазкур ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад омонатчиларнинг ҳамда банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, банкларнинг барқарорлиги, улар ўртасида соғлом рақобатни таъминлашдан иборат бўлиб, энг муҳими, омонатчиларнинг турли кутилмаган таваккалчиликлардан ҳимоялаш орқали банкларга бўлган ишонч даражасини оширишни назарда тутади. Шунингдек, банк тизимининг барқарорлигини таъминлашнинг муҳим чораси сифатида қонун лойиҳаси билан банкларни рўйхатга олиш тартиби ва шартлари, шу жумладан, норезидентларнинг банк капиталидаги иштироки тартибга солинмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат, халқаро тажрибани инобатга олиб, қонун лойиҳаси билан бир банк бошқа молия институтини назорат қилувчи, юридик шахс бўлмаган молия институтларининг бирлашмаси – банк гуруҳи тушунчаси киритилмоқда. Бу билан банкларнинг ўзаро масъулиятини ошириш, тизимли хатарларни камайтириш, шунингдек, банкларни консолидациялашган асосда назорат қилиш орқали Марказий банкнинг назорат функцияларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси муҳокамасида банк соҳаси вакиллари, хусусан, Марказий банк мутасаддилари ҳам иштирок этди. Аммо депутатлар томонидан мазкур қонун лойиҳаси бевосита тижорат банкларига ҳам тааллуқли экани, бугун мамлакатимизда 29 та тижорат банки фаолият юритаётган бўлса-да, мажлисда улардан бирорта вакил қатнашмаётгани муҳокамаларда холисликни таъминлашга тўсқинлик қилиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш тавсия этилди ва у навбатдаги мажлис кун тартибига муҳокамаларга тижорат банклари вакилларини таклиф этган ҳолда киритиладиган бўлди.         

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 655

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими