Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон – Корея: қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорлик

Ўзбекистон – Корея: қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорлик

Жорий йилнинг 26 апрель куни Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Республикаси Қонунчилик вазирлиги ҳамкорлигида “Қонун ижодкорлигида замонавий ёндашувлар: Ўзбекистон ва Корея тажрибаси” мавзусида халқаро семинар ўтказилди.

Халқаро семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Корея Республикаси Қонунчилик вазири Ким Вэ Сук бошчилигидаги делегация аъзолари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари, етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидлаш лозимки, ўтган қисқа даврда Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари раҳбарларининг учрашувлари ва ўзаро яқин ҳамкорлиги натижасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси муносабатлари алоҳида стратегик шериклик мақомига кўтарилди. Икки давлат ўртасида барча соҳада бўлгани каби парламентлараро ҳамкорлик, жумладан қонун ижодкорлиги соҳасида ҳам ўзаро самарали алоқалар йўлга қўйилди. Жумладан, ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Корея Республикаси
Миллий Ассамблеяси ҳамда икки давлат парламентлари тадқиқот муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумларининг имзоланганлиги бу борада муҳим амалий қадам бўлди.

Конструктив мулоқот чоғида иштирокчилар мамлакатимизда парламентнинг ролини оширишга қаратилган давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида қандай илғор тажрибаларни миллий амалиётга қабул қилиш мумкинлиги борасида фикрлар алмашишди. Шунингдек, Корея Республикаси Қонунчилик вазирлиги фаолияти, Корея қонун ижодкорлиги жараёни, бу борадаги тартиб-таомиллар ва ўзига хос хусусиятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Раҳимжон Хакимов юртимизда Норма ижодкорлиги концепциясини ҳаётга татбиқ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, ривожланган давлатлар қаторида ўрин олган Корея Республикасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этди.

Корея Республикаси Қонунчилик вазири Ким Вэ Сук Ўзбекистонда Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепцияси асосида қонун ҳужжатларини янада ихчамлаштириш, тўғридан-тўғри ишловчи қонунларнинг парламент томонидан қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини юқори баҳолади. Шунингдек, ўзи раҳбарлик қилаётган вазирлик фаолиятида қонунчилик таҳлили устувор аҳамият касб этишини, Ўзбекистонда кечаётган шиддатли ислоҳотлар жараёнида қонунларни таҳлил қилиш салоҳиятига эга бўлган алоҳида парламент Институтининг ташкил этилганлиги бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Семинар доирасида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ва Корея Республикаси Қонунчилик вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум орқали томонлар қонун ҳужжатларини тайёрлашда ҳуқуқий ахборотлар, таҳлилий материаллар ва услубий қўлланмаларни ўзаро алмашиш, Институт ходимларининг назарий ва касбий салоҳиятларини ошириш мақсадида Кореяга стажировкаларини ташкиллаштириш, қонунчилик соҳасида ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олишди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан қонун ижодкорлиги соҳасидаги
ўзаро ҳамкорликни амалга оширишдан Ўзбекистон ва Жанубий Корея бирдек манфаатдор эканлигига алоҳида урғу берилди.

Семинар якунида қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, бу борадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 451

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.06.2019
Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими?

Жорий йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ...

25.06.2019
Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур йўналишда алоҳида тартиб жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий...

25.06.2019
Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти?

2019 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими