Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ҳудудларда туристик зоналар ва туристик кластерлар ташкил этиладими?

Ҳудудларда туристик зоналар ва туристик кластерлар ташкил этиладими?

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан янги таҳрирдаги «Туризм тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз туристик салоҳиятини юксалтириш, соҳа фаолиятини халқаро талаблар даражасида такомиллаштириш ва ривожлантириш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда миллий туризмни ривожлантириш, унинг қонуний асосларини такомиллаштириш мақсадида «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Очиқ мулоқотда «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси Нодир Мухторов таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини имкон қадар қисқартириб, улар қонун лойиҳасининг ўзида акс эттирилмоқда. Хусусан, Қонун лойиҳасининг 3-моддасидаги асосий тушунчалар такомиллаштирилди. Мазкур модда «инструктор-йўлбошловчи», «туристик маҳсулот» ҳамда «туристик маҳсулот буюртмачиси», «ихтиёрий туризм», «жойлаштириш воситаси», «туристик йўналиш», «экскурсиячи», «йўриқчи-йўлбошловчи» каби бир қатор янги тушунчалар киритилган бўлса, «туризм», «турист», «гид», «тур», «туристик ваучер» каби атамалар янада аниқлаштирувчи таҳрирда ёритилди.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида туризм фаолиятини ташкиллаштиришни таъминлайдиган туризм корхоналари — туризм операторлари, туризм агентликлари, экскурсия ташкилотлари, туризм фирмалари туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи фақат лицензия асосида олиб борилиши белгилаб қўйилмоқда. Бу билан қонуний тартибда туризм фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган исталган юридик ёки жисмоний шахс мазкур лицензия асосида эркин равишда фаолият юритиши имконияти яратилади.

Қонун лойиҳсини маромига етказиш жараёнида бир қатор хорижий давлатлар — АҚШ, Франция, Германия, Италия, Англия, Испания, Россия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Польша, Беларусь, Қозоғистон каби давлатларнинг туризм соҳасидаги қонунчилиги ўрганилиб, таҳлил қилинди. Шунингдек, туризмга алоқадор халқаро шартномалар жумладан, «Халқаро туризм соҳасидаги Манила декларацияси», «Минг йиллик Осака декларацияси» ҳамда халқаро ҳужжатлар яъни, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг «Бутун жаҳон туризм ташкилотининг резолюцияси»нинг амалиётда қўлланишига эътибор қаратилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Азиз Ғайбуллаевнинг таъкидлашича, Жиззах вилоятига 2018 йилда ички туризм асосида 780 минг, хориждан 5800 нафар туристлар ташриф буюрган. Вилоятда айни пайтда 22 та меҳмонхона, 3 та тур оператори фаолият кўрсатмоқда. 2019 йилда вилоятда 10 та, 2020 йилда 15 та меҳмонхона қурилиши режалаштирилган. Зомин, Фориш туманларида экотуризмни ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлари кўрилмоқда. Қонун лойиҳасида ҳудудларда туристик зоналар ва туристик кластерларни ташкил этиш назарда тутилаётгани муҳим аҳамиятга эга.

Очиқ мулоқотда мутахассислар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр- мулоҳазаларини билдириб, бир қатор таклифлар берди.


Кўришлар сони: 959

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.06.2019
Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими?

Жорий йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ...

25.06.2019
Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур йўналишда алоҳида тартиб жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий...

25.06.2019
Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти?

2019 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими