Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

«Экологик назорат тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси

«Экологик назорат тўғрисида»ги  Қонун лойиҳаси муҳокамаси

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузасида атроф муҳитни ҳимоя қилишни таъминлаш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва ўрнини белгилашга қаратилган “Экологик назорат тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вақти етганлиги алоҳида таъкидланган эди.

Концепцияда белгилаб берилган дастурий вазифалардан келиб чиқиб Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлади. Мазкур қонун лойиҳаси палатанинг ялпи мажлисида депутатлар томонидан қўллаб-қувватланиб биринчи ўқишда қабул қилинди. Эндиликда жойларда ушбу қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 16 февраль куни Хоразм вилоятида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, Хоразм вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят санитария ва эпидемиология назорати маркази, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси вакиллари, сиёсий партиялар, экология ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, ФЖЎИ Хоразм МАТМ мутахассислари, эколог олимлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси Илҳом Отажонов «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти хақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди. Тадбир давомида бўлиб ўтган мунозараларда Экоҳаракат экспертлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва бошқа иштирокчилар мазкур қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирда мавзуга оид бошқа маърузалар ҳам тингланди.

«Экологик назорат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида давра суҳбатлари ва учрашувларни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказиш режалаштирилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 10631

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими