Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Мақсад: демократик ислоҳотларни ривожлантириш

Мақсад: демократик ислоҳотларни ривожлантириш

2011 йил 14 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида эълон қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган ғояларни амалга оширишдаги устувор вазифалар” мавзуида тадбир ўтказди.

Тадбирда таъкидлаб ўтилдики, Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели” ҳали дунё мамлакатлари глобал инқироз оқибатларини охиригача енгиб ўтмаган бир шароитда ўзининг юқори самарадорлигини намоён этмоқда.

Маърузачилар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва асосли рақамлар, айниқса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси олдида турган устивор вазифалар, 2010 йил якунларининг иқтисодий кўрсаткичлари, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг мазмун-моҳияти ва йўналишлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон раҳбари томонидан белгилаб берилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиётни, саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари мамлакатимизнинг янада юксалишига мустаҳкам асос бўлиши ва келгуси тараққиёт учун хизмат қилиши таъкидланди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъкидланган изчил юқори ўсиш суръатлари, юртимизда барпо этилган банк-молия тизимининг барқарор ва ишончли фаолият юритиши, иқтисодиётда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги дадил қадамларимиз дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузасида белгилаб берилган олтита йўналиш алоҳида муҳокама этилди. Жумладан: Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиршни янада чуқурлаштириш йўналишидаги устивор вазифалардан бири сифатида “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиниши, оилавий бизнеснинг ҳуқуқий асосларни яратишда аҳамиятга молик эканлиги қайд этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари, магистрантлар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Кўришлар сони: 9638

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

Тадбирлар тақвими