Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Адвокатура тизими такомиллашмоқда

Адвокатура тизими такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан 11 февраль куни «Адвокатура тизимининг такомиллашуви — суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг таркибий қисми сифатида» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

“Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, жойларда фаолият юритаётган адвокатлик тузулмалари вакиллари, Республика Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва бошқа мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда адвокатура институтининг ҳуқуқий асослари, бу борада олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маъруза ва мунозараларда эътироф этилганидек, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуришга асосланган эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш, миллий қонунчилик тизимини мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолат қарор топишини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги мазмун билан бойитиш юзасидан муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2008 йил 1 майдаги Фармони қабул қилиниши ҳар бир фуқаронинг малакали юридик ёрдам олиш имкониятини кенгайтириш борасида долзарб аҳамият касб этди. Мазкур фармон фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш ва адвокатура институтини ислоҳ қилишда моҳият жиҳатдан янги босқични бошлаб берди.

Ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари йил сайин кенгайиб, такомиллашиб, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини либераллаштириш ва модернизациялаш ишлари маромига етиб бормоқда.

Давра суҳбатида сўз олганлар таъкидладиларки, демократия ва инсон ҳуқуқлари сингари умумбашарий қадриятлар Ўзбекистоннинг миллий давлатчилик манфаатларига тўла мос келади. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий вазифаси саналади.

Шу нуқтаи назардан, сўзга чиққанлар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан суд-ҳуқуқ ислоҳотларини, шу жумладан адвокатура институтини қўллаб-қувватлаш, бу борада мавжуд қонунчиликни аҳолига етказиш, тарғибот-ташвиқот ишлари кўлами кенгайиб бораётганлигига эътибор қаратган ҳолда, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Концепцияни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш борасида фракция олдида турган вазифалар хусусида ҳам фикрлар алмашдилар.


Кўришлар сони: 8616

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

Тадбирлар тақвими