Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Вазифалар белгилаб олинди

Вазифалар белгилаб олинди

2011 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Прeзидeнти И.А.Кaримoвнинг Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидаги Бaрчa рeжa вa дaстурлaримиз Вaтaнимиз тaрaққиётини юксaлтириш, xaлқимиз фaрoвoнлигини oширишгa xизмaт қилaди” номли маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда бир қатор вазирлик ва идораларнинг ҳамда тижорат банкларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Прeзидeнти И.А.Кaримoвнинг 2010 йилдa мaмлaкaтимизни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2011 йилгa мўлжaллaнгaн энг муҳим устувoр йўнaлишлaргa бaғишлaнгaн маърузасида баён этилган иқтисодиётимизни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Давра суҳбати давомида, 2010 йил якунларига кўра, “ўзбек модели” деб ном олган ривожланиш стратегияси ва унинг тамойиллари асосида ишлаб чиқилган мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш тадрижий дастурлари изчил амалга оширилганлиги, пухта ўйланган ­пул-­кредит ҳамда солиқ сиёсати ва инқирозга қарши кўрилган самарали чора-тадбирлар мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8,5 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6,8 фоиз, қурилиш ишлари ҳажми 8,1 фоиз, чакана товар айланмаси 14,7 фоиз, пулли хизматлар 13,4 фоиз ўсишига, Давлат бюджетининг 0,3 фоиз профицит билан ижро этилишига имконият яратганлиги алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, мамлакатимизда 2011 йилда асосий устувор йўналиш сифатида белгиланган иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини ошириш, юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини давом эттириш, инфратузилмани, транспорт ва коммуникацияларни жадал ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳаларида модернизациялашни устувор йўналишга айлантириш вазифаларининг асосий мақсади мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлашдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловчилар билан учрашувлари давомида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маърифий соҳаларда эришган ютуқлари тўғрисида, айниқса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси белгиланган асосий вазифалар ҳақида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, сиёсий партиялар гуруҳлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда кенг тушунтириш ишларини олиб боришни ўз олдиларига мақсад қилиб олдилар.

Йиғилиш Қўмитанинг олдида турган энг муҳим устувор вазифалар ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар борасида келишиб олинди.


Кўришлар сони: 7224

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

Тадбирлар тақвими