Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Долзарб мавзуга бағишланди

Долзарб мавзуга бағишланди

Жорий йилнинг 7 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мавзу юзасидан соҳа мутахассислари томонидан тақдим этилган қатор ахборот ва маълумотлар атрофида қизғин баҳс-мунозаралар бўлди.

Чунончи, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонун1995 йил 30 августда кучга кирган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан“Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини Бош давлат инспекцияси тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисида”ги низомлар тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги тизимидаги Ўсимликлар карантини Бош давлат инспекциясининг асосий вазифалари ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга ошириб, республикамиз худудини чет мамлакатлардан кириб келиб, халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалардан, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этишдан иборат.

Чет мамлакатлардан республикамизга уруғларни, ўсимликларни, кўчатларни уларнинг қисмларини олиб келиш учун «Ўзбошдавкарантин» инспекциясининг Импорт Карантин Рухсатномаси (ИКР) ва чет мамлакатларга экспорт қилинаётган карантин остидаги юкларга доир фитосанитар сертификати асосий ҳужжат ҳисобланади.

2010 йил мобайнида жами 7605 нусха ИКР берилди, чет давлатлардан республикамизга 3910,9 минг тонна карантин остидаги юклар ва 2 млн. 359 минг дона ҳар хил мевали, манзарали кўчатлар, гуллар ва қаламчалар 1254,6 минг м3 ва 185,2 минг тонна ёғоч материаллари олиб келинди ва карантин назоратидан ўтказилди. Чет давлатлардан келтирилган ва карантин назоратдан ўтказилган уруғлик картошка 23326 тоннани ташкил этди.

2010 йил мобайнида республикамиздан чет мамлакатларга экспорт қилинган карантин остидаги юклар 1 млн. 851,6 минг тоннага етди. Бундан ташқари, 3 млн. 507,7 минг та ҳар хил мевали, манзарали кўчатлар ва қаламчалар чет давлатларга экспорт қилинди.

2010 йил давомида Республикамиздан чет давлатларига экспорт қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига 116645 нусха жаҳон андозаларидаги фитосанитар сертификати берилди.

Давра суҳбати якунида тегишли хулосалар чиқарилди ҳамда амалдаги “Ўсимликлар карантини тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янада такомиллаштириш, қонунда белгиланган нормаларнинг тегишли вазирликлар, қўмиталар ва муассасалар ҳамда вилоятлар ҳокимликлари томонидан ижро этилиши юзасидан назорат-таҳлил ишлари олиб боришга қаратилган тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Шунингдек, ушбу вазифаларни самарали амалга оширишда қўмитанинг тегишли вазирликлар, Тошкент давлат аграр университети, соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиши муҳим эканлиги таъкидланди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун хужжатлари мониторинги институти масъул ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Молия, Адлия, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси, “Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, “Давуруғназорат” маркази, Нав синаш давлат комиссияси мутахассислари, Ўзбекистон Миллий ҳамда Тошкент давлат аграр университетлари илмий ходимлари, Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик эксперт гуруҳи аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.


Кўришлар сони: 5741

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими