Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент янги тузилмаси фаолияти сарҳисоб қилинди

Парламент янги тузилмаси фаолияти сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан 2018 йил якунлари ва 2019 йилги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, сенаторлар, ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Қайд этилганидек, парламентаризм соҳасидаги янги тузилма ҳисобланган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ўтган қисқа давр мобайнида салмоқли ишларни амалга оширди. Бунда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда Олий Мажлис палаталарининг иш режаларида белгиланган вазифа ва топшириқларни бажаришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳисобот даврида институт томонидан 64 та қонун лойиҳаси, Олий Мажлис палаталарининг 5 та қарори лойиҳаси, 31 та қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ва 185 та ахборот-таҳлилий маълумотномалар тайёрланди. 

Бугунги кунда тайёрланган қонун лойиҳаларининг 10 га яқини парламент кўриб чиқиши учун қабул қилинди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг озиқ-овқатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги, “Гидрометеорологик фаолият тўғрисида”ги, “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.

Институт бўлимдан иборат бўлиб, нафар фан доктори, нафар фан номзоди, 15 магистр, шунингдек 14 нафар катта тажрибага эга бўлган мутахассис фаолият юритмоқда. 5 нафар ходим Швейцария, Австрия, Япония, Хитой, Корея Республикасининг олий таълим муассасаларида таҳсил олган ва малака оширган.

Институт қисқа вақт ичида Олий Мажлис палаталари, депутатлар ва сенаторларнинг яқин кўмакчисига айланди. Уларнинг cўровларига кўра, 150 дан зиёд ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаб берилди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги долзарб масалаларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, қонунчиликни тизимлаштириш мақсадида институт томонидан “2019-2025 йилларда соғлиқни сақлашни ривожлантириш Концепцияси”, “Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини ривожлантириш концепцияси”га таклифлар тайёрланди, “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепцияси” лойиҳасини тайёрлашда фаол иштирок этилди.

Депутатлар ва сенаторлар фаолиятига услубий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида ўзбек ва рус тилларида “Парламент назорати схемаларда” номли амалий қўлланма тайёрланди ва парламент аъзоларига етказилди. Бундан ташқари, халқаро парламентлараро ташкилотлар ва хорижий парламентлар фаолиятига оид ҳафталик шарҳлар тайёрланиб, парламент аъзоларига мунтазам ҳавола этилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, институт томонидан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий парламентлар иши тажрибасини, миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш йўналишида ҳам муайян ишлар бажарилди. Хусусан, 32 та чет эл делегацияси қабул қилинди, 5 та давлатга хизмат сафари уюштирилди. 20 дан зиёд халқаро ташкилот билан учрашув, 13 та халқаро семинар, давра суҳбати ва конференциялар ўтказилди.

Институт Корея Республикаси, Туркия, Германия, Шимолий Ирландия ва Қирғизистон парламентларининг тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик Меморандумларини имзоланди.

Шунингдек, институт томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Германиянинг Фридрих Эберт ва Конрад Аденауэр фондлари, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги, Корея Республикаси халқаро ҳамкорлик агентлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти, Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди, Вестминстер демократия фонди каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро яқин ва самарали ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилгани тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Матбуот анжуманида институт масъул этиб белгиланган “Mening fikrim” веб-портали ҳақида атрофлича сўз юритилди. Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида фуқаролардан келиб тушган 190 дан зиёд электрон жамоавий мурожаат порталга жойлаштирилган. Эътиборлиси, етарли овоз тўплаган 7 та жамоавий мурожаатнинг таси бўйича ваколатли органнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Тадбирда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг 2019 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари ҳам муҳокама этилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифа ва топшириқларни ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлашга лозимлиги алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. Хусусан, тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилишда парламентга кўмаклашади, Норма ижодкорлиги Концепциясининг ижросини таъминлашда фаол иштирок этади, парламент фаолиятининг барча йўналишларида депутат ва сенаторларга юқори даражадаги илмий, ахборот-таҳлилий кўмак берилади.

Муҳокамалар давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволга атрофлича жавоб олди.

Тадбир якунида институт фаолиятини янада такомиллаштириш, масъул идоралар билан мулоқот ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 4809

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

Тадбирлар тақвими