Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Энергия ресурсларидан янада самарали фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Энергия ресурсларидан янада самарали фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси  ишлаб чиқилмоқда

Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа, умуман барча йўналишларнинг ривожланишида бевосита уларга сармоя киритиш лозимлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам айнан инвестиция масаласига жиддий эътибор қаратгани бежиз эмас.

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам мазкур йўналишдаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ана шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари томонидан тайёрланган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам шулар жумласидандир.

Қўмита аъзолари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил ишлари ва сайловчилар билан жойларда бўлиб ўтган учрашувлар давомида энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг килишнинг таъсирчан тизими, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича хизматларнинг мавжуд эмаслиги энергия ресурслари харажатларини мақбуллаштириш имконини бермаяётгани маълум бўлди.

Энергия ҳосил қилиш, узатиш ва фойдаланишда содир бўлаётган беҳуда йўқотишларнинг сабабларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш ҳамда истиқболда энергия тежовчи инновацион технологияларни қўллаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иктисодиёт вазирига Парламент сўрови юборилди.

Ўтказилган тадбирлар мавжуд муаммоларнинг ечимига соҳага хизмат қилувчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш зарурияти мавжудлигини кўрсатди. Айни шу жиҳат қонун лойиҳасини тайёрлашга асос бўлди.

Энди бевосита қонун лойиҳасининг мақсадига тўхталадиган бўлсак, жалб этилаётган маҳаллий ва хорижий инвестициялар ҳисобига янгидан қурилаётган, модернизация қилинаётган ва қайта жиҳозланаётган энергетика тармоқларида ҳосил қилинаётган электр ва иссиклик энергияси, ёқилғи ва бошқа ноананавий энергия ресурсларидан иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳада янада оқилона ва самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳисобланади.

Қонун лойиҳасида энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар таркиби алоҳида модда билан қайд этилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига қўшимча энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўлиши шарт бўлган товарлар, ишлар, хизматлар таркибини белгилаш, энергия самарадорлиги паст бўлган маҳсулотларни мамлакатда ишлаб чиқарилишини ёки импортини чеклаш, давлат органлари ва ташкилотларига энергетик ресурсларни иқтисод қилиш, даражасини белгилаш, энергиядан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати тартибини белгилаш каби нормалар қўшимча қилиб киритилмоқда.

Шунингдек, энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати органларига бино ва иншоотлар, кўп квартирали уй-жой фондини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилганлиги юзасидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини текшириш, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда, иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларини, шунингдек, энергия тежамкор лампаларни ўрнатиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш, энергиядан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда уни сарфлаш нормаларига, энергия сифатининг норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларга риоя этилиши устидан текширув ва назоратни амалга ошириш таклиф этилмоқда.

Ҳужжатни тайёрлаш жараёнида дунёнинг бир қатор давлатларидаги энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича мавжуд тажриба ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилди.

Хусусан, Америка Қўшма Штатлари тажрибаси таҳлил қилинганда шу нарса аён бўлдики, энергия тежаш ва энергиядан самарали фойдаланиш бўйича бюджет соҳасида 2007-2017 йилларда 10 йиллик дастур ишлаб чиқилган. Унга асосан энергия самарадорлик 30 фоизга эришилган. Энергия тежаш ва энергиядан самарали фойдаланиш бўйича асосий функциялар ҳудудий ва федерал хукумат зиммасига юклатилган ҳолда уларнинг энергия сарфини камайтириш бўйича саноат корхоналари билан ихтиёрий битимлар тузиш ва уни ҳамкорликда молиялаштириш тажрибаси кенг қўлланилади.

Энергия тежаш ва энергиядан самарали фойдаланиш бўйича асосий вазифаларни маҳаллий ҳокимиятга юклаш, энергия сарфини меъёрлаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа йўналишлари бўйича тегишли талаблар ишлаб чиқиш ва улар ижроси бўйича жавобгарлик масалалари юзасидан Буюк Британия, Япония, Франция, Германия, Украина, Россия ва Қозоғистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўрганилди ҳамда қонун лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилди.

Мазкур ҳужжатни тайёрлаш жараёнига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида ишчи гуруҳи ташкил этилди ва унга олимлар,  экспертлар, мутахассислар ва тадбиркорлар  жалб этилди. 

Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган нормалар мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини, хусусан давлатимизнинг халқаро имиджини ошириш, халқаро рейтингларда эгаллаб турган ўрнини ривожланган мамлакатлар қаторига ўтказиш, маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга, бизнесда барқарор фойдага эришиш имкониятини оширишга, бюджетга тушумларни кўпайтиришга, халқимизнинг реал даромадларини оширишга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 3930

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

Тадбирлар тақвими