Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутатнинг ҳукуматга йўллаган мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди

Депутатнинг ҳукуматга йўллаган мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятида жойларга чиқиб, оддий одамлар билан учрашиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш амалиёти тобора кучаймоқда. Бу, ўз навбатида, парламент вакилларининг халқ билан мулоқотининг ўзига хос кўринишига айланди.

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги ана шундай ўрганишлар ва мулоқотлар давомида “Калламозор” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтадиган Шеробод дарёси ўзани селлар оқибатида кенгайиб, 100 метрдан ошиб кетгани, дарёда йил давомида сувнинг кўп миқдорда оқиши 2500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган қишлоқ аҳолисига қийинчиликлар туғдираётгани аниқланди.


Парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан аҳоли ва ҳомийлар билан ҳамкорликда тумандаги “Янги турмуш” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Калламозор” қишлоғида йиллар давомида аҳолини қийнаб келган муаммо — ишлоқ билан М-39 халқаро автомобиль трассасини боғловчи аҳоли ва автомашина ўтадиган, барча талабларга жавоб берадиган, хавфсиз, замонавий кўприк қурилиши бошлаб юборилди. Бу жараёнга етук кўприксоз мутахассислар ҳам жалб этилди.          

Бугунги кунга келиб, кўприкнинг қарийб 80 фоиз қисми қуриб битказилди. Аммо маблағ етишмаслиги сабабли қолган қурилиш ишлари тўхтаб қолди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муродулла Турсунов 2018 йилнинг 25 декабрь куни кўприк қурилишида кўп сонли фуқароларнинг вакили сифатида ушбу кўприкнинг битмасдан турган қисмини қурилиш меъёрлари асосида охиригача бунёд этилишида амалий ёрдам беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига мурожаат йўллади.


2018 йилнинг 29 декабрь куни депутатнинг ушбу мурожаатида кўрсатиб ўтилган масала ечими юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва “Кўприкқурилиш” трестига топшириқлар берилгани ҳақидаги жавоб хати олинди.

Унга кўра, мазкур масала назоратга олиниб, энди амалий ҳаракатлар бошланяпти. Демак, Шеробод тумани “Янги турмуш” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Калламозор” қишлоғида йиллар давомида аҳолини қийнаб келган муаммо яқин-орада тўлиқ ўз ечимини топади.


Кўришлар сони: 1319

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими