Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатаси ўз режасини белгилаб олди

Қонунчилик палатаси ўз режасини белгилаб олди

2018 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, унда белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлашда парламентнинг иштирокига доир масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, 2018 йил 28 декабрь куни ўтказилган нуфузли анжуманда мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга тақдим этилган Мурожаатномада якунига етаётган 2018 йилда юртимизда амалга оширилган ишлар чуқур таҳлил қилинди, 2019 йилда мамлакатимизни тараққий эттириш юзасидан устувор вазифалар белгилаб берилди. Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан стратегик аҳамиятга эга, жамиятимиз ҳаётини, фуқароларимизнинг фаровон турмушини таъминлашга доир муҳим масалаларга эътибор қаратилди.

Президент Мурожаатномасида, ўз навбатида, парламент олдида турган долзарб масалалар ҳам тилга олинди. Хусусан, парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан бири бўлган Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини кўриб чиқишга алоҳида аҳамият бериш, бу ишни юқори профессионал даражада йўлга қўйиш учун Олий Мажлис қошида Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш тўғрисида таклиф илгари сурилган эди. Шунингдек, Ҳукумат аъзолари парламент олдида масъулиятни етарли даражада ҳис этиши учун Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритиш таклиф этилганди.

 Бир қатор соҳалар қатори Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига берилган шу каби янги ваколат ва ишонч парламентнинг энди нафақат қонун чиқарувчи ёки парламент назоратини амалга оширувчи институт, балки, ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси, асосий ҳаракатлантирувчи кучга айланишига замин бўлади. Бу эса, парламент зиммасига янада катта масъулият юклайди.

Кенгайтирилган йиғилишда Мурожаатномадан келиб чиқувчи бу каби муҳим масалалар ижросини таъминлаш, мазкур вазифаларни рўёбга чиқариш механизмларини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган Комплекс чора-тадбирлар режаси асос сифатида қабул қилиниб, билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда яна бир бор ишлаб, маромига етказишга келишиб олинди.

Йиғилишда, шунингдек, парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари тингланиб, улар фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан 2018 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилган ва қабул қилинган 14 та қонунга масъул этиб белгиланди. Қўмита томонидан 51 та йиғилиш, ташкилий-амалий тадбирлар доирасида эса 14 та тадбир ташкил этилди. Қонунчилик палатасида Грузия, Япония, Германия, Қозоғистон, Чехия, Россия, Беларусь, Туркия, Тожикистон, Қозоқистон Жанубий Корея, АҚШ, Фаластин, Хитой, Саудия Арабистони ва Қирғизистон парламентлари делегациялари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган учрашувлар ўтказилди. Парламент Қонунчилик палатасида қабул қилинган хорижий делегациялар сони  68 тани ташкил этди. Қўмита аъзолари томонидан 7 та депутат сўровлари юборилди. Ҳисобот даврида қўмита томонидан 391 та жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаати кўриб чиқилди, уларнинг барчасига жавоб хатлари йўлланган.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2018 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботида таъкидланишича, жорий йилда қўмита масъул этиб белгиланган 12 та қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси ялпи йиғилиши муҳокамасига тайёрланди, улардан 9 таси қабул қилинди. Қўмита аъзолари юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган жами 693 та (284 та ёзма, 407 та оғзаки) ариза ва мурожаатни кўриб чиқди. Қўмита томонидан ўтказилган 231 та йиғилиш бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама этилди ва ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Ташкилий-амалий тадбирлар доирасида 10 та давра суҳбати, 9 та семинар ва 2 та конференция ташкил этилди.

Йиғилишда мазкур қўмиталарга 2019 йилда фаолиятини янада жонлантириш, айниқса, норма ижодкорлиги борасидаги ишларини кучайтириш, парламент назорати шаклларидан унумли фойдаланиш тавсия этилди.

Кенгайтирилган йиғилиш якунида парламент қуйи палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 3297

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими