Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти такомиллашмоқда

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти такомиллашмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Қонун лойиҳасининг мақсади – қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларининг олдини олишда Омбдусманнинг ролини кучайтириш, қамоқда сақлаш жойларида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган.

Бу эса Ўзбекистонда “миллий превентив механизм” институтининг жорий этилишини, яъни Омбудсман томонидан доимий равишда қамоқда сақлаш жойларига кириш йўли билан қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларининг олдини олиш чоралари кўрилишини англатади.

Ушбу қонун лойиҳасида Омбудсман қамоқда сақлаш жойларига кирганида у ерда сақланаётган шахслар сони ҳақида маълумот олиши, уларни сақлаш шароитини ўрганиши, қамоқда сақлаш жойларидаги шахслар билан холи учрашиши, бундай жойларда шахсни сақлашнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиб чиқиши каби нормалар ўз аксини топмоқда. Шунингдек, қамоқда турган шахсни тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилиши, қамоқда сақлаш жойлари маъмуриятининг қонунга зид ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар кўриши, шахсларни қамоқда сақлашнинг шароити ҳақида ўз хулосасини тайёрлаши ва уни тегишли органларга юбориши ҳамда қийноқ ва бошқа шавқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларининг олдини олиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиши кўзда тутилмоқда.

Қамоқда сақлаш жойларидан ташқари, шахснинг ўз эрки билан тарк эта олмайдиган бошқа жойларга ҳам Омбудсманнинг кириб бориши назарда тутилмоқда. Бундай жойлар сирасига шахсни суд ёки бошқа ваколатли орган қарори билан жойлаштириладиган турли интернат муассасалари, ижтимоий хавфли касалликларга чалинган шахсларни даволаш ва сақлаш муассасалари, психиатрия муассасалари ва бошқалар киради.

Энг асосийси қонун лойиҳасида Омбудсманнинг ушбу фаолиятига амалий кўмак бериш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳи тузилиши лозимлиги ҳақидаги нормани киритиш режалаштирилмоқда.

Қолаверса, Омбудсман Котибиятида қийноқ ва бошқа шавқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларининг олдини олишда Омбудсманга кўмаклашиш шўъбасини тузиш назарда тутилмоқда.

Омбудсман томонидан эксперт гуруҳи аъзоларига ҳамда Котибият ходимларига қамоқда сақлаш жойларига кириш бўйича йўлланмалар бериш тартиби ўрнатилмоқда.

Бундан ташқари, мансабдор шахсларнинг Омбудсман олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 1974-модда киритиш ва унда Омбдусманнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш таклиф этилмоқда.

Умуман олганда, “миллий превентив механизми”нинг жорий этилиши мамлакатдаги демократик ислоҳотлар жараёнида адолатлилик, инсонпарварлик ва қонун устуворлиги каби тамойилларни самарали амалга оширишда янада қулай шароитлар яратади.


Кўришлар сони: 2257

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими