Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати

Тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов, “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси Марказий аппарати ходимлари, компания таркибига кирувчи корхоналар вакиллари, соҳа фахрийлари иштирок этишди.

Таъкидландики, Конституция ҳуқуқий маданият асоси, миллий қонунчилик негизи эканини, Конституцияга садоқат Ватанга ва ўз халқига садоқатни келтириб чиқаришини инобатга олиб, Асосий Қонунни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани айниқса диққатга сазовор. Аслида ҳам, Конституция – ҳуқуқий билимлар биносининг пойдеворидир. Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди. Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз парламенти Конституция нормаларига мувофиқ 8 та конституциявий қонун, 16 та кодекс, 800 дан зиёд қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 1992 йил 8 декабрдан буён, яъни 26 йил ичида 11 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Конституцияси катта аҳамиятга эга қомусий ҳужжатдир. Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолати бўлди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов сўзга чиқиб,  Конституциямизнинг барча тамойиллари, аввало, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги, давлатнинг мажбурияти ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашда акс этиши хусусида тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, Бош қомусимиз инсонларнинг озод ва обод яшаши, меҳнат қилиши, илм олиши, фикрлаш ва сўзлаши, сайлаш ва сайланиши, тил ва дин эркинликларидан фойдаланиши каби ҳуқуқларининг асосий кафиллигини олувчи Асосий қонун сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий даражага кўтарди.

Бугунги кунда дунёда кескинлик ва хавф-хатарларнинг тобора ўсиб, геосиёсий қарама-қаршиликлар, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган курашнинг кучайиб бораётгани, радикализм, терроризм ва экстремизм каби таҳдидлар кучайиб бормоқда. Бу эса тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етишимиз, бунга шукуроналик келтиришимиз ва шу ҳаётимизга рози бўлиб яшашга чақиради. Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотлар, фуқароларимизнинг турмушини яхшилашга, қудратли давлат барпо этишга, халқ хўжалигининг барча соҳалари, шу жумладан маданият, санъат ва маорифни ривожланиши ва тараққий эттиришга, бир сўз билан айтганда, обод ва фаровон ҳаёт қуришга, бунёдкорликка қаратилган. Бу ишларни амалга оширишда “Ўзэлтехсаноат” акциадорлик компаниясининг, хусусан унда сидқидилдан хизмат қилаётган кўплаб жонкуяр ходимларнинг ҳам ҳиссаси бор.

Тадбирда таъкидланганидек, қўлга киритилган натижалар асло хотиржамлик кайфиятини уйғотмаслиги керак, мавжуд имкониятлар, салоҳиятлардан тўлақонли фойдаланиш учун кенг кўламли ишларни амалга ошириш зарур.  Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган кафолатлар ва ифода этилган нормаларни кундалик ҳаётда қарор топтириш, жамиятда қонун устуворлигига эришиш, иқтисодиётнинг жадал суръатлар билан ўсишига ҳисса қўшиш ҳар бир ходимнинг Конституциявий бурчи бўлиб қолмоғи лозимлиги алоҳида таъкидланди. 


Кўришлар сони: 141

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими