Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Спикер бошчилигидаги қуйи палата делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Спикер бошчилигидаги қуйи палата делегацияси  расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

2018 йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлади.

Ташриф дастурига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қозоғистон Парламенти Мажлиси Раиси Нурлан Нигматуллин билан ҳам учрашади.

Мулоқотларда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Олий Мажлис қуйи палатаси аъзоларидан иборат делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси Сенатида ҳам бўлиб, Сенат раиси Касим-Жомарт Токаев билан учрашадилар.

Шунингдек, делегациямиз аъзолари Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти кунига бағишланган халқаро парламент анжуманида ҳам иштирок этади.

Расмий ташриф доирасида яна бир қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ташриф тафсилотлари хусусида батафсил маълумот бериб борилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 1804

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими