Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

ЎзЛиДеП фракцияси таклифлари 2019 йилги Бюджетномада акс этди

ЎзЛиДеП  фракцияси таклифлари 2019 йилги Бюджетномада  акс этди

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизмига барча соҳалар каби, керак бўлса, биринчи галдаги масала сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг охирги икки йилда соҳани ислоҳ қилишга қаратилган 50 та фармони, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг 75 та қарори қабул қилинганида ҳам кўриш мумкин. Шу билан бирга, мазкур соҳага давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Мисол учун, 2018 йилда 9,6 трлн. сўм маблағ мазкур тизимга йўналтирилди. Бу эса, 2017 йилга нисбатан қарийб 3 трлн. сўмга кўпдир. Яна бир аҳамиятли жиҳати, дори воситалари ва тиббий буюмлар учун 2018 йилда 2016 йилга нисбатан 4 баробардан ортиқ маблағ ажратилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳузурида республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар натижадорлигига ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга бағишланган бир неча маротаба йиғилишлар ўтказилди. Улардан бири жорий йилнинг 9 ноябрь куни бўлиб ўтди ва унда кўрилаётган амалий чораларга қарамасдан, соҳада кўплаб муаммолар сақланиб қолинаётгани таъкидланиб, уларнинг ечимлари бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Соғлиқни сақлаш соҳасига масъул этиб белгиланган. Депутатларимиз томонидан ҳудудларда ўтказилаётган ўрганишлар давомида кўплаб масалаларни жойида ҳал этишга, тизимли масалаларни эса, қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш орқали ечим топишга ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бирга, ўрганишларда аниқланган айрим масалаларнинг ҳал этилиши бир мунча чўзилмоқда. Бу аксарият ҳолларда соҳага ажратилаётган маблағлар билан боғлиқдир.

Ана шундай масалалардан бири Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан ҳал этилди.

Гап шундаки, фракция аъзоларининг жойлардаги ўрганишлари давомида айрим тиббиёт муассасаларида қаттиқ ва юмшоқ мебелларнинг эскиргани ёки етишмаслиги, шу билан бирга, даволанаётган беморларнинг чойшаблари йилда камида уч марта янгисига алмаштирилиши ўрнига бир марта янгиланаётгани ёки йўқлиги каби масалалар аниқланган. Мазкур масала юзасидан депутатларимиз томонидан мутасаддиларга бир неча бор қилинган мурожаатлар жавобсиз қолаётган эди.

Ўтган бир ҳафта мобайнида парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек, қўмиталари йиғилишларида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари депутатлар томонидан кенг муҳокама қилинди.

Юқоридаги масала ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишидаги муҳокамалар чоғида депутатлар томонидан молия вазирлигига таклиф сифатида киритилган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 ноябр куни 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан фракциямиз аъзоларининг билдирган таклифи инобатга олингани, 2019 йил Бюджетномасида тиббиёт муассасаларида қаттиқ ва юмшоқ мебеллар, чойшаблар учун режалаштирилаётган 30 млрд. сўм маблағга қўшимча 75 млрд. сўм, жами 105 млрд. сўм маблағ ажратилиши маълум қилинди.

Ҳукуматимиз томонидан киритилган 2019 йилги Бюджетнома лойиҳасида фракциямиз томонидан билдирилган таклифлар ўз аксини топгани ва бу партиямизнинг устувор мақсад ва вазифаларига тўла мос келишини инобатга олган ҳолда, депутатларимиз томонидан 2019 йилги Бюджетнома тўлиқ қўллаб-қувватланди.

 

Тоир САЛИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

ЎзЛиДеП фракциясининг ижрочи котиби


Кўришлар сони: 3249

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими