Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент қуйи палатаси Кенгашида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Парламент қуйи палатаси Кенгашида  муҳим масалалар муҳокама қилинди

2018 йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритиладиган қонун лойиҳалари, «Ҳукумат соати»ни ўтказиш ҳамда Қонунчилик палатасининг 2018 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган режаларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокама этилди.

Мажлисда Кенгаш аъзолари томонидан «Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги, «Суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаларини парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш таклиф этилди ва маъқулланди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини 2018 йил 8 ноябрда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, депутатлар томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш юзасидан олиб борган ишлари ҳамда жойларда аҳоли томонидан кўтарилган масалалардан келиб чиқиб, қуйи палатадаги депутатлар бирлашмалари таклифларига кўра, «Ҳукумат соати»да кўриб чиқиш учун иккита масала — “2018/2019 йиллар куз-қиш даврида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида”ги ҳамда “2018/2019 йиллар куз-қиш даврида аҳолини барқарор нархларда ва узлуксиз равишда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда бу борадаги захирани шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг бориши тўғрисида”ги масалаларни киритиш таклиф қилинди.

Шундан келиб чиқиб, 2018 йил 7 ноябрда «Ҳукумат соати»ни ўтказиш ҳамда депутатларнинг саволларига жавоб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарларини таклиф этиш ҳақида келишиб олинди.

Шунингдек, йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2216

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими