Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Адлия идоралари: ислоҳотлар давом этади

Адлия идоралари: ислоҳотлар давом этади

Бугун адлия идоралари олдига ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишни таъминлаш вазифаси юклатилган.

Жорий йилда давлатимиз раҳбари Адлия вазирлиги фаолиятини ривожлантиришга туртки берадиган бир қатор муҳим ҳужжатларни имзолади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан “республика – вилоят – туман (шаҳар)” уч поғонали принцип асосида вертикал бошқарув жорий этилиб, туманлар ва шаҳарларда адлия бўлимлари ташкил этилди. Бу фуқароларнинг ҳақиқий эҳтиёжидан келиб чиқиб, бевосита жойларда ҳуқуқий муаммоларни ўрганишни, жамиятдаги ҳуқуқий ҳолатдан келиб чиқиб, манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 август кунги фармони билан “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепцияси” тасдиқланган бўлиб, концепциянинг амалиётга жорий этилишида Адлия вазирлиги муҳим ўрин тутади.

Хусусан, вазирлик зиммасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, уларнинг ижроси мониторингини такомиллаштириш, Концепция ва Амалий чора-тадбирлар режасини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш, шунингдек, комиссияга мониторинг натижалари тўғрисида ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилган.

Мамлакат Президенти томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда Қонунчилик палатасига киритилди.

– Таъкидлаш жоиз, киритилаётган ўзгартиш  Адлия вазирлигининг ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини оширишдаги ролини белгилаб беради, – дейди Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат Мамажонов. – Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга бевосита тўхталадиган бўлсак, масалан,  “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунда тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ҳисоботларини эшитишни белгиловчи норма акс этмоқда. Бу ўз навбатида, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг адлия органлари фаолияти устидан назорат ваколатларини кучайтиради.

Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланганидан сўнг, лойиҳага масъул бўлган Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида мутахассислар ва экспертлар иштирокида қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан ҳар йили Адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида ахборотини эшитишни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига киритилган ўзгартиришларга кўра эндиликда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига фақат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларни қабул қилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилишига йўл қўйилиши белгиланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 24 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида ушбу қонун лойиҳаси моддама-модда муҳокама этилди ҳамда депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 3508

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими