Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Жамиятнинг ахлоқий негизини ҳимоялашга қаратилган ҳужжат

Жамиятнинг ахлоқий негизини ҳимоялашга қаратилган ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан фоҳишалик билан шуғулланишга оид ҳуқуқбузарликлар аҳволи таҳлил қилинганда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида белгиланган ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликларга доир амалдаги нормаси уларни бартараф этишнинг етарлича механизмини таъминламаётгани аниқланди.

Таҳлиллар фоҳишалик билан шуғулланувчи шахслар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани, фоҳишаликни асосий даромад манбаи сифатида такроран содир этиш ҳолатлари кўплаб учраётганини кўрсатди.

Жумладан, қайд этилган бундай ҳуқуқбузарликлар сони 2012 йилда 1017 тани, 2013 йилда — 1072, 2014 йилда — 1389, 2015 йилда — 1593, 2016 йилда — 3063 тани ва 2017 йилнинг 11 ойи давомида 2757 тани ташкил этган. Шу билан бирга, такроран фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатлари
22 бараварга кўпайган — 2012 йилда – 35, 2013 йилда – 50, 2014 йилда
– 94, 2015 йилда – 120, 2016 йилда – 617, 2017 йилнинг 11 ойида – 777 тага етган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фоҳишалик билан шуғулланишга доир ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан чораларини белгилаш ҳамда жамиятнинг ахлоқий негизини ҳимоя қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

Ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2018 йил 24 октябрдаги мажлисида депутатлар томонидан иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилган эди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси биринчи қисми санкциясига ўзгартириш киритиш орқали унда белгиланган жарима жазоси миқдорини энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорига ошириш кўзда тутилмоқда.

Иккинчи қисми санкцияси фоҳишалик билан бир йил давомида такроран шуғулланганлик учун энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача жарима солиш ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазоларга ўзгартирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Акмал Жумабоевнинг айтишича, қонунчиликка таклиф этилаётган ўзгартиришлар ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Мажлисда мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.


Кўришлар сони: 2046

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими