Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутат мулоҳазасидан сўнг қонун лойиҳаси кун тартибидан қолдирилди

Депутат мулоҳазасидан сўнг қонун лойиҳаси кун тартибидан қолдирилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2018 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларига дахлдор долзарб бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилган эди.

Улар орасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламент қуйи палатасига киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ҳам бор эди.

Мазкур қонун лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ҳамда фаол иштирокини таъминлашдир.

Бироқ ушбу қонун лойиҳасида бир қанча баҳсли нормалар акс этгани боис депутатларнинг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди.

Хўш, депутатлар ўртасида кескин баҳсни келтириб чиқарган омиллар нималардан иборат?

Депутат Расул Кушербоевнинг фикрича, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқий-ташкилий шаклига кўра, нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади. Мамлакатимиз Конституциясига мурожаат этилса, нодавлат нотижорат ташкилотлар, уюшмалар, жамоат бирлашмаларига аъзолик ихтиёрийликка асосланади.

Ҳолбуки, муҳокама этилган мазкур қонун лойиҳасида фермерларнинг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзо бўлиши шарт, деган мажбурий талаб қўйилмоқда.

Депутат Р.Кушербоев бу талаб юқори турувчи қонун ҳужжатларимизга зид бўлиб қолмайдими, деган ҳақли саволни ўртага ташлади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фермерларнинг мажбурий аъзолиги шартлигидан ташқари, агарда улар кенгашга аъзоликдан чиқиб кетса, ерини олиб қўйиш тартибини ўрнатиш кўзда тутилган.

Шу боис депутат кенгашга фермерларнинг аъзолигини ихтиёрийликка асослантириш мақсадга мувофиқ, деган таклифни илгари сурар экан, Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотлар, уюшмалар, жамоат бирлашмаларига ихтиёрийликка асосланган аъзолик ҳуқуқини мажбуриятга айлантириб бўлмаслигини таъкидлади. Бу жамоат ташкилоти ҳисобланган ушбу Кенгашни давлат органи вазифасини бажарувчи ташкилотга айлантириб қўйишини қайд этди. Шу боис, фермерларда Кенгашга аъзо бўлиш ё бўлмаслик ҳуқуқини қолдириш мақсадга мувофиқ, деган якдил фикрни билдирди.

Мажлисда депутатлар томонидан қонун лойиҳасининг айрим нормалари юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг, мазкур қонун лойиҳасини янада пишиқ-пухта ишлаш мақсадга мувофиқ деб топилди ҳамда ҳужжат лойиҳаси парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисига тайёрлаш учун кун тартибидан қолдирилди.


Кўришлар сони: 898

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими