Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Йўл ҳаракати хавфсизлигига доир қонунчилик янада такомиллаштирилмоқда

Йўл ҳаракати хавфсизлигига доир қонунчилик янада такомиллаштирилмоқда

Инсон саломатлиги, унинг хавфсизлиги ҳар нарсадан устун. Бу тамойил мамлакатда бугун кечаётган ислоҳотларнинг моҳиятида ҳам акс этмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қонун ижодкорлиги жараёнида айни шу жиҳатга эътибор қаратилмоқда.

Парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида муҳокама киритилган ҳамда жорий йилнинг 6 сентябр куни биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135 моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ҳам шулар жумласидан бўлиб, айни пайтда мазкур ҳужжат иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.   

Хўш, ушбу қонун лойиҳаси жамиятга нима беради?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида белгиланган талабларнинг ижроси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари томонидан жойларда ўтказилган таҳлиллар мамлакатимизда ҳар куни ўртача олти нафар фуқаро йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳаётдан кўз юмишини кўрсатди.

Қонун лойиҳасининг мақсади йўл ҳаракати, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш, шунингдек, юридик шахсларга қарашли автотранспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тартибини такомиллаштириш автомобиль йўлларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ҳамда йўл транспорт ҳодисалари ва жабрланувчилар сонининг камайишига эришишдан иборат.

Қўмита аъзолари томонидан мазкур йўналишдаги хорижий тажриба ҳам чуқур таҳлил қилинди. Хусусан, Россия, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва бошқа давлатларда ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга эришишда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг даврий равишда ҳайдовчилик маҳоратини ошириб бориш тартиби жорий этилгани ҳамда унга риоя этмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жазо чоралари мавжудлиги муҳим роль ўйнаган. Масалан, Россияда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш бўйича қонунчилик талабларининг бажарилмагани учун жисмоний ва мансабдор шахсларга нисбатан мос равишда 20 минг ва 100 минг рубл маъмурий жазо, Европа Иттифоқига аъзо давлатларда эса жорий этилган Код 95 талабларини бажармаганлик учун ҳар бир аъзо давлат ички қонунчилигига биноан, 200 евродан 1500 еврога қадар маъмурий жазо белгиланган.

Юқорида номи тилга олинган қонун лойиҳаси билан ҳайдовчилар малакасини оширишдан ўтгани тўғрисидаги сертификатнинг мавжуд эмаслиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

Қўмита аъзолари томонидан мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтган муҳокамада қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Хусусан, ҳайдовчилар малакасини оширишдан ўтганлик тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши натижасида вужудга келган ҳуқуқбузарликнинг амалий ишлаб-чиқариш жараёнларига таъсирини енгиллатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддасига киритилаётган қўшимча бўйича содир бўлган ҳуқуқбузарликка нисбатан ушбу кодекснинг 291-моддасида келтирилган тартиб бўйича транспорт воситаларини мажбурий равишда жазо майдончаларида ушлаб туриш бўйича қўлланиладиган, яъни транспорт воситасини маъмурий майдончада ушлаб туриш жазо чорасининг мустаснолигини белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, юридик шахсларга тегишли барча транспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини тўлиқ ошириши ва уларнинг тегишли сертификатлар олиши учун қўшимча вақт бериш мақсадида таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг кучга кириш муддатини уч ойга кечиктириш тавсия этилди.


Кўришлар сони: 6361

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими