Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутат аралашгач, мактаб қурилди

Депутат аралашгач, мактаб қурилди

Бугунги кунда барча давлат идоралари халқни йиллар давомида қийнаб келаётган масалалар ечимига жиддий эътибор қаратяпти. Тўғри, бунда кимдир одамлар оғирини енгил қилишга астойидил ҳаракат қилаётган бўлса, дард бировники дейдиган айрим мансабдорлар ҳам топилмоқда. Бинобарин, фуқаролар томонидан муайян масала юзасидан йўлланаётган ҳар бир мурожаат кўплаб инсонлар муаммоларининг ҳал этилишига сабаб бўлади.

...Фарғона вилоятининг Бувайда тумани, Бегабод ҚФЙ, Олтинқўрғон МФЙ аҳолиси фарзандларининг таълим олиши учун қишлоқдан бир неча километр узоқликда жойлашган 12-умумий ўрта таълим мактабининг филиали сифатида янги мактаб биноси қуриб берилишини сўраб, давлат идораларига бир неча бор мурожаат қилади. Мактаб филиали қурилиши 2016 йил давлат инвестиция дастурига киритилиши ҳақидаги жавобдан таскин топган Олтинқўрғон аҳолисининг “қурилиш дастурга кирмай қолди” деган гапдан ҳафсаласи пир бўлади.

Шундан сўнг маҳалла аҳли ушбу масалада ёрдам беришни сўраб ўзлари сайлаган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аваз Ўринбоевга хат билан мурожаат қилди.

Ўз навбатида, депутатнинг давлат идораларига қилган мурожаатидан сўнг мактаб биноси қурилишига киришилди. Оз эмас, кўп эмас, 210 ўринга мўлжалланган 2 қаватли замонавий мактаб биноси 6 ойда битказилиб, қишлоқ фарзандлари 2018-2019-ўқув йилини янги бинода бошлади. 12-умумий ўрта таълим мактабининг филиали сифатида ишлаётган мазкур илм даргоҳида бугун 1-6-синфгача бўлган 210 нафар олтинқўрғонлик қоракўз таълим-тарбия олмоқда.

«Депутатимиз саъй-ҳаракатлари билан қишлоғимиз аҳолиси неча-неча замонлардан бери кўнглига тугиб келган орзусига ниҳоят эришди, — дейилади Фарғона вилояти Бувайда Олтинқўрғон МФЙ аҳолиси оқсоқолларидан депутат Аваз Ўринбоев номига келган ташаккурнома мактубида. — Халқимиз бу кишидан ниҳоятда хурсанд ва миннатдорлигимизни сўз воситасида ифодалай олмаймиз. Тўй-ҳашамларда, йиғинларда элимиз таҳсинлар айтиб, дуо қилмоқда».


Кўришлар сони: 1364

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими