Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Омбудсман институтини ривожлантириш борасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Омбудсман институтини ривожлантириш борасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

2018 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Спикер ўринбосари Сарвар Отамуратовнинг мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ тараққиёт дастури, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва миллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар Осиё-Тинч океани форуми делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида экспертлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил маълумотга эга бўлишди. Мулоқотда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масаласига асосий эътибор қаратилди.

Томонлар парламент омбудсмани институтини ривожлантириш, келгусида қонунчилик фаолияти базасини мустаҳкамлаш, амалга оширилаётган ўзгаришларда унинг фаол иштирокини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.


Кўришлар сони: 1446

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.06.2019
Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини депутатлар қандай баҳолади?

Депутатлар томонидан алоҳида таъкидландики, белгиланган талабларга биноан  қонунлар ва бошқа н...

20.06.2019
ШҲТнинг Бишкек саммитида Ўзбекистон илгари сурган ташаббусларни амалга оширишда депутатларнинг иштироки қандай бўлади?

 2019 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ШҲТнинг ...

20.06.2019
Миллий ахборот маконида миллий манфаатлар: бугунги ҳолат ва истиқбол

Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз борганда Юртбошимизнинг...

Тадбирлар тақвими