Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Туркия парламенти делегацияси кўҳна шаҳарларимизни зиёрат қилди

Туркия парламенти делегацияси  кўҳна шаҳарларимизни зиёрат қилди

Аввал хабар берилганидек, Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси Раиси Бинали Йилдирим 2018 йил 23-26 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида учрашувлар ўтказди.

Сўнг — ташрифнинг учинчи куни юқори мартабали меҳмон Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бинали Йилдирим дастлаб парламент Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ҳамроҳлигида “Ҳазрати Хизр” мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Ислом дини қоидаларига биноан, марҳум хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Имом Бухорий, Абу Мансур Мотрудий. Ислом оламида катта ҳурмат ва обрўга эга ушбу аждодларимизнинг динимиз софлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси бутун дунёда тан олинган. Бинали Йилдирим ташрифининг навбатдаги манзили ушбу буюк алломаларнинг ёдгорлик мажмуалари бўлди.   Зиёрат чоғида меҳмонга икки забардаст аждодимизнинг муқаддас ислом дини ривожига қўшган беқиёс улуши, улар яратган бой маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, Туркия парламенти делегацияси аъзолари Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва Мирзо Улуғбек расадхонасини бориб кўрди.

26 сентябрь куни Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси Раиси Бинали Йилдирим парламент қуйи палатаси Спикери ҳамроҳлигида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари вилоятга ташрифни Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг устози ҳисобланган ушбу буюк зотнинг онаси Биби Орифа қабрини зиёрат қилиш чоғида эса, делегация раҳбари Бинали Йилдирим шахсан ўзи электромобилни бошқаришни маъқул билди.

Шундан сўнг меҳмонлар қадимий обидалардан яна бири Минораи Калон мажмуасига йўл олди. Бу ерда улар Калон масжиди ва Мир Араб мадрасаларида бўлиб, мазкур олий ўқув юртида таҳсил олаётган илми-толиблар билан дилдан суҳбатлашди. Мажмуага ташриф чоғида очиқ осмон остида ташкил этилаётган Open Air симфоник фестивали дастуридан ўрин олган жаҳон мумтоз мусиқаларидан баҳраманд бўлди.

Юқори мартабали меҳмон юртимизда амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўҳна кентларимиз ҳамда осори-атиқаларимизнинг асрлар оша оҳори тўкилмаган қиёфасини сақлаш борасидаги ишларга катта баҳо берди.


Кўришлар сони: 2411

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

Тадбирлар тақвими