Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — устувор мақсад

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш —  устувор мақсад

Урганч давлат университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Президентимизнинг 2018 йил 5 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳияти замирида, аввало, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини тўлиқ жорий этиш мақсади мужассамлиги алоҳида таъкидланди.

Иштирокчилар қайд этганидек, юртимизда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида белгиланган асосий қоидаларнинг миллий қонунчилигимизга имплементация қилинган. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида ўзига хос миллий тизим яратилган. Бу масалада махсус миллий институтлар ташкил этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон декларация асосида қабул қилинган халқаро конвенцияларни ратификация қилиб, инсон ҳуқуқлари соҳасида умумэътироф этилган тамойилларга содиқлигини намоён этди. Бу саъй-ҳаракатлар, айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғоя асосида янада ривожлантирилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсон эркинликлари кафолатининг буюк хартиясидир. У инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, умуман, барча соҳадаги ҳуқуқ ва эркинликлари кўламини ўзида тўла мужассам этган халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, юртимизда соҳада олиб борилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг таъминланишида муҳим омил бўлмоқда.

Худди шундай тадбир Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ҳам ташкил этилди.


Кўришлар сони: 115

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.09.2018
Демократия ахборот очиқлиги демакдир

2018 йил 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

14.09.2018
Етим болалар ҳуқуқлари қандай таъминланади?

Юртимизда бола ҳуқуқларини таъминлашда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим болалар ҳуқуқларини...

14.09.2018
Сайёрамиз бошпанасини асрашга ҳар бир мамлакат масъул

Тадбирда қайд этилганидек, 1985 йилда Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул...

Тадбирлар тақвими