Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Нукусда давлат байроқлари юксакда ҳилпирай бошлади

Нукусда давлат байроқлари юксакда ҳилпирай бошлади

Жорий йилнинг 25 август куни Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номли Қорақалпоғистон давлат санъат музейи олдида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроқларини ўрнатишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғоялари асосида ўрнатилган,  баландлиги 55 метр бўлган ушбу байроқларни кўтариш тантаналарида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигида парламент қуйи палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, таниқли ёзувчи, шоир ва олимлар, миллий-маданий марказлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик қатнашди.


Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз байроқлари халқимиз ғурури ва ифтихори, унинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг ёрқин тимсоли эканини таъкидладилар.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами муносабати билан Нукус шаҳрида фойдаланишга топширилаётган бир қатор ижтимоий-маданий объектларда ҳам бўлдилар. Жумладан, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри янги биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этишди. Унда театр жамоаси, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик билан навқирон авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида мулоқот бўлди.

Театр жамоасига Президент совғаси – “Damas” русумли автомашина тантанали равишда топширилди.


Ўз навбатида, театр ижодий жамоаси давлатимиз раҳбари кўрсатаётган бундай ғамхўрлик учун чуқур миннатдорлик изҳор қилдилар. Қатнашчилар Нукус шаҳридаги “Мурувват” аёллар интернат уйи янги биносида ногиронлиги бўлган аёллар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Интернат уйига Президентимизнинг яна бир совғаси – “Isuzu” русумли автобус тантанали равишда топширилди.


 Шунингдек, иштирокчилар Чимбой туманида жойлашган Бердақ ва Кунхожа шоирларининг мақбаралари ҳамда Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон давлат ўлкашунослик музейида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирдилар.  Нукус шаҳридаги И.Юсупов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг таниқли ёзувчи ва шоирларнинг ўқувчи-ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Нукус шаҳридаги Ўзбекистон бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаби фаолияти билан ҳам танишилди.

Кўришлар сони: 3518

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими