Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда уларни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда уларни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ва истиқболлари» мавзуида семинар ўтказди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, ОАВ вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлардан ташриф буюрган Бош прокуратура ҳузуридаги Олий ўқув курсларининг тингловчилари иштирок этган ушуб тадбирда мамлакатимизда ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Семинарда сўз олганлар эътироф этганларидек, бугун дунё миқёсида ахборот-коммуникация технологиялари жадал суръатда ривожланмоқда. Мамлакатимизда ҳам мазкур замонавий тармоқ ҳаётимизнинг барча жабҳаларига тобора кенгроқ кириб бормоқда. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ишлаб чиқилиб, қабул қилинган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг 2002-2010 йилларга мўлжалланган дастурини амалиётга татбиқ этиш борасида эришилаётган натижалар шундан далолатдир.

Эътироф этиш жоиз, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари тизимидаги муносабатларни тартибга солувчи мустаҳкам ҳуқуқий база шакллантирилди. Замонавий талаб ва стандартлар ҳамда конституциявий тамойиллар асосида Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Радиочастотали спектр тўғрисида»ги қатор қонунлар ва кенг қамровли қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.

Мутахассислар ўз маърузаларида таъкидлашганидек, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш изчиллик билан илмий асосланган ҳолда олиб борилмоқда. Бунда Ўзбекистонда амал қилувчи қонун ҳужжатлари, чет эл қонунчилиги тажрибаси, шунингдек ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олиниб, ушбу соҳа фаолиятини тараққий эттириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маълум шартларга риоя қилинган ҳолда электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо ва қоғоздаги шахсий имзо тенг кучга эга эканлигини таъминлаб берди.

Иштирокчилар ахборотлаштириш тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг техник ва технологик хусусиятлари, тергов жараёнида фойдаланиладиган янги ва келажакда амалиётга жорий этиладиган илғор технологиялар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Шу билан бирга, тадбир давомида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда назарда тутилган нормаларининг мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиниб, бу нормалар кенг шарҳланди. Жумладан, Жиноят Кодексининг 167-, 169-моддаларида «Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар», Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 151-, 156-моддаларида эса, «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартибини бузиш», «ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш», «компьютер тизимидан фойдаланиш қоидаларини бузиш» каби чоралар белгилаб қўйилган.

Қўмита аъзолари айни кунларда ҳам ушбу соҳада ҳуқуқий муносабатларни янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор йўналишларда қонун ижодкорлиги ишларини олиб боришаётгани ҳам семинар иштирокчиларига маълум қилинди.

Семинар иштирокчилари муҳокамалар жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари тизими билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди. Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар қабул қилинди.



Кўришлар сони: 6114

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими