Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Инсон манфаатлари — энг олий қадрият

Инсон манфаатлари — энг олий қадрият
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган «Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари» мавзуидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суд, Олий хўжалик суди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси вакиллари, юридик ва бошқа илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишдаги аҳамияти, шунингдек бу борада келгусида амалга ошириладиган вазифалар муҳокама марказида бўлди.

Зеро, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида Ўзбекистон Республикасида суд давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи сифатида тан олинди ва суд тизими тубдан ислоҳ этилиб, самарали одил судлов тизими яратилди. Одил судловнинг асосий вазифаси фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш эканлиги қонунда мустаҳкамлаб қўйилди. Умумий юрисдикция судлари тизимида фуқаролик ишлари бўйича ва жиноят ишлари бўйича алоҳида судларнинг ташкил этилиши ҳамда судьялик лавозимига кадрлар танлашнинг демократик тизими жорий қилиниши суд ишларини кўриб чиқиш сифатини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилди.

Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жиноий жазолар тизимини янада либераллаштириш сиёсати олиб борилмоқда. Бу оқилона сиёсат натижасида Юртбошимиз ташаббуси билан Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинди, жиноятлар таснифи ўзгартирилиб, жиноий жазолар адолат принципидан келиб чиққан ҳолда либераллаштирилди. Жиноий жазодан озод қилиш ҳамда жазони енгиллаштириш асослари кенгайтирилди. Жумладан, бир қатор иқтисодий хусусиятдаги жиноятлар бўйича етказилган зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланмаслиги қонунда мустаҳкамлаб қўйилди. Айниқса, ярашув институтининг жорий этилиши жиноятдан жабр кўрган шахсларнинг ҳуқуқлари самарали тикланишига хизмат қилиши билан бирга ўтган йилларда 102 мингдан ортиқ жиноят содир этган шахснинг жабрланувчи билан ярашганлиги туфайли жиноий жавобгарликдан озод қилинишига асос бўлди.

Ўтган йилларда суд қарорларини ижро этиш тизими такомиллаштирилди, адвокатура институти тубдан ислоҳ этилиб, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда, уларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда муҳим рол ўйновчи фуқаролик жамиятининг мустақил ҳуқуқий институтига айлантирилди.

Анжуманда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жорий йил 27 январда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маьрузасида белгиланган устувор вазифалар ижроси хусусида ҳам фикрлар билдирилди.

Конференция иштирокчилари томонидан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд амалиётида қонунларни тўғри қўллаш механизмини янада яхшилашга йўналтирилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Кўришлар сони: 8253

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими