Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қишлоқ аҳолиси саломатлигини кўзлаб

Қишлоқ аҳолиси саломатлигини кўзлаб
2010 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан «Қишлоқ аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишда ижтимоий инфратузилманинг тутган ўрни ва уни яхшилаш йўллари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда Қонунчилик палатаси депутатлари, ушбу масалага дахлдор бўлган мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлари ҳамда қатор ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сўзга чиқувчилар томонидан мустақиллик йилларида ҳуқуқий демократик фуқаролик жамиятини қуришга киришган, давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилиш жараёнларига, бир сўз билан ифода этганда — инсон омилига асосий устуворлик берилаётган мамлакатимизда аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишга, уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга, айниқса қишлоқ аҳолисининг яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилаш ишларига жиддий эътибор қаратиб келинаётганлиги эътироф этилди.

Истиқлол йилларида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қишлоқлар қиёфаси тубдан яхшиланганлиги, қишлоқларда кенг қамровли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилганлиги, спорт масканлари, маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектлари, замонавий таълим муассасалари, ҳаттоки, энг чекка ҳудудларда ҳам кам самарали фельдшерлик-акушерлик пунктлари ва амбулаториялар ўрнига қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) барпо этилганлиги эътиборга сазоворлиги алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга, тадбирда юқорида баён этилган қатор ижобий ютуқлар баробарида аҳолининг кундалик турмуши, оилавий юмушлари ҳамда меҳнат фаолиятига, пировардида соғлиғини муҳофаза қилиш ишига бевосита таъсир кўрсатадиган қишлоқ ижтимоий инфратузилмасининг бугунги кундаги аҳволи ҳали талаб даражасида эмаслиги, баъзи қишлоқларда ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд бўлсада, уларнинг фаолияти мутлақо қониқарсиз аҳволда эканлиги, инфратузилма объектлари сифатининг пастлиги боис айрим ҳудудларда катта ёшлилар ва болалар ўртасида аллақачон унутилиб кетган гижжа касалликлари, турли касалликлар тарқатишга сабаб бўлувчи ҳашаротлар кўпайиб бораётганлиги жиддий ташвиш туғдираётганлигига эътибор қаратилди.

Юқорида қайд этилганидек, қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш, санитария-эпидемия масалаларида уларнинг хотиржамлигини таъминлаш, аҳолининг санитария маданиятини ошириш ишларини жадаллаштириш, бугунги кунда қишлоқ аҳолиси ўртасида учрайдиган турли гижжа касалликларига, қон сўриш орқали касаллик тарқатувчи ҳашаротларга қарши профилактика чораларини кўриш ҳамда қишлоқ аҳолисининг, айниқса, аёлларнинг оила, уй-рўзғор билан боғлиқ ташвишларини камайтиришга, яшаш ва ишлаш шароитларини юксак санитария-гигиена қоида ва нормаларига мос равишда таъминлашга хизмат қиладиган ижтимоий инфратузилма объектлари ишини жойлардаги талаб ва эҳтиёжни ўрганиш ва мониторинг қилиш асосида йўлга қўйиш мақсадида давра суҳбати якунида иштирокчиларнинг, мутахассисларнинг таклифлари инобатга олиниб, амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Кўришлар сони: 5965

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими