Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ёшлар иштирокида давра суҳбати

Ёшлар иштирокида давра суҳбати
2010 йил 24 сентябрь куни мамлакат парламентининг қуйи палатасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан «Ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини ошириш — баркамол авлодни тарбиялашда муҳим омил» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, «Ёш адолатчилар» кенгаши аъзолари, олий ўқув юртлари талабалари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни очиб берган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Исмоил Саифназаров мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ва рўёбга чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги ва партия ҳам ўз дастурларида мунтазам равишда ёшларнинг манфаатларини эътиборга олиб, улар билан ҳамкорликда турли ижтимоий лойиҳаларни амалга ошарётганлигини таъкидлади. Маърузачи ёшларнинг жамият сиёсий ҳаётида, жамоат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятида иштироки масаласига эътибор қаратди.

Мамлакатимизда аҳолининг 60 фоиздан кўпроғини ёшлар ташкил этиши инобатга олинса, улар билан доимо ишлаш ва истиқболини таъминлаш нечоғлиқ муҳим эканлиги аён бўлади. Парламент депутатларининг «Баркамол авлод йили» Давлат дастурининг асосий йўналишлари, замонавий ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда қонунчилик асослари борасида сўз юритилган маърузаларини тинглаб ва муҳокама қилиб, талабалар ҳам ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва мустаҳкамлаш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Давра суҳбатида маъруза билан иштирок этган иштирокчилар ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини мунтазам равишда рағбатлантириб туриш зарурлиги, қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг ҳам фикр-мулоҳазаларини ўрганиш жамият тараққиёти ва ёшларнинг салоҳиятини оширишда муҳим эканлигини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Давра суҳбати якунидан сўнг тадбир иштирокичлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси ва депутатлар фаолияти, қонун ижодкорлиги учун яратилган бошқа имкониятлар билан танишиб чиқдилар.

Кўришлар сони: 6222

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими