Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашади

Парламент суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган  Мурожаатномасида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар бошлангани, мазкур соҳадаги ислоҳотларни давом эттириш, одамлардан келиб тушаётган мурожаатлар, халқ билан бевосита учрашув ва мулоқот жараёнида кўтарилаётган масалаларни умумлаштириш, парламент сўрови орқали ҳаққоний вазиятни таҳлил қилиш, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан бирга муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилган эди. 

Шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашининг қўшма қарори билан Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия тузилди ва унинг низоми тасдиқланди. Комиссия депутатлар ва сенаторлардан иборат  таркибда шакллантирилди.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб суд ҳокимияти ва судьяларнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси устидан тизимли мониторингни амалга ошириш, мавжуд муаммоларни, соҳага оид қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш, одил судловни амалга оширишга ҳамда суд ҳокимияти ва судьяларнинг мустақиллигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлаш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг суд ҳокимияти ва судьялар мустақиллигини таъминлаш борасидаги тажрибасини ўрганиш белгиланди.

Жорий йилнинг 16 май куни Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи Комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Комиссия зиммасига юклатилган ҳар бир вазифанинг ижросини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди. Хусусан, судлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг ижроси бўйича ҳақиқий ҳолатни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, одил судловга таъсир ўтказадиган омилларни аниқлаш юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссиянинг 2018 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

– Комиссиянинг бугун бўлиб ўтган йиғилишида Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросига эътибор қаратилди. Дарҳақиқат, парламент суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашда четда турмаслиги керак, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Комиссия аъзоси Мухтабар Ҳусанова. – Амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар натижасида судлар фаолиятида муҳим ўзгаришлар рўй берди. Эндиликда судлар жойларда фақат ишларни кўриш билан чегараланмасдан аҳоли билан учрашмоқда, суд жараёнлари жойларга чиққан ҳолда сайёр суд мажлисларида кўрилмоқда. Суд раислари ўз фаолиятлари юзасидан тегишли Халқ депутатлари Кенгашларига ахборотлар тақдим этиб боряпти. Бир сўз билан айтганда судларнинг иши ўзгарди, ҳалқ билан алоқалари яхшиланди. Лекин шу билан бирга одил судловни амалга оширишда судьялар мустақиллигини таъминлаш алоҳида аҳамиятга эга. Шу маънода бугунги йиғилишда комиссия томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аъзолар ўртасида тақсимланди, ишчи гуруҳлари тузилди.

Бу ишлар орасида депутатларнинг жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш жараёнида одил судловни амалга ошириш, судьялар мустақиллигини таъминлашда тўсиқ бўлаётган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, фуқаролардан Олий Мажлисга ва бошқа давлат идораларига келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб бориш, амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириб бориш учун таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифалар белгилаб олинди. 


Кўришлар сони: 805

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.08.2018
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 августда қабул...

15.08.2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий...

15.08.2018
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат бюджетининг ижросини қандай баҳолади?

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловд...

Тадбирлар тақвими