Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш бўйича депутат сўрови юборилди

Автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш бўйича депутат сўрови юборилди

Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш  Парламент аъзолари фаолиятининг асосий мезонига айланди.  Жорий йилнинг апрель ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш холатини  таҳлилий ўрганиб чиқди.

Ушбу жараёнда Тошкент туман йўл хўжалиги корхонаси моддий техника базаси етарли эмаслиги, Зангиота ва Тошкент туманлари иккига ажралиши натижасида, “Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси”нинг мавжуд моддий техникаларининг асосий қисми Зангиота тумани балансида қолдирилиб, Тошкент туманида янги ташкил этилган “Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси”нинг моддий техникаларга эхтиёж мавжудлиги аниқланди. Жумладан, корхонага автосамосвал, каток, экскаватор, автобус, КДМ машина ва фреза каби йўл техникалари зарурлиги маълум бўлди.

Шу муносабат билан, Тошкент тумани “Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси”нинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига депутат сўрови юборилди. Ушбу сўровга жавоб бериш муддати 10 кун қилиб белгиланди. 


Кўришлар сони: 102

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2018
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай...

25.05.2018
Тиббий хизмат сифати, ичимлик суви таъминоти аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган муаммо сифатида ўрганилмоқда

Дастлабки уч кунда депутатлар 750 та хонадонда бўлиб, икки мингга яқин аҳоли билан мулоқот қилдилар....

25.05.2018
Зоминдаги учрашувларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар бартараф этилди

Олий Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Зомин туманидаги “Пишағор”, “Даштобод” қишлоқ фуқ...

Тадбирлар тақвими