Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Зарафшондаги чиқиндиларни бартараф этиш юзасидан депутат сўрови жўнатилди

Зарафшондаги чиқиндиларни бартараф этиш юзасидан депутат сўрови жўнатилди

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўрганиб жойида ҳал қилиш юзасидан парламент аъзолари ҳар ой 10-12 кун давомида жойларда фаолият олиб бормоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан аниқланган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал қилинаётган бўлса, айримларига парламент  назорати шаклларидан фойдаланган ҳолда ечим топилмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойида қуйи палата депутатлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида аҳоли билан мулоқотлар олиб бориб, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволи билан яқиндан танишдилар. Аҳоли билан мулоқотларда Зарафшон шаҳар ҳудудидаги чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги сабабли чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши натижасида атроф чиқиндилар билан ифлосланаётганлигини муаммоси кўтарилди. 

Шунингдек, шаҳар марказий чиқиндихона ҳолати депутатлар томнидан ўрганилганда чиқиндилар кўмилмаётганлиги натижасида 2 кмдан ортиқ  радиусда шамол орқали  полиэтилен чиқиндилар ҳудудларга ёйилиб кетганлиги ва оқибатда атроф муҳитга  салбий таъсир кўрсатаётганлиги маълум бўлди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланилишича, чиқиндиларни саралаш ёки қайта ишлаш йўлга қўйилмаган,  чиқиндихонага олиб борувчи йўлнинг атрофида ноқонуний чиқиндихоналар вужудга келган. Ушбу салбий ҳолатлар “Роҳат” ва “Янги Зарафшон” посёлкаларида истиқомат қилаётган аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Зарафшон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК билан шартнома тузган аҳоли ва юридик шахслардан ўз вақтида тўловлар ундирилишига қарамасдан чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаяпти. Бунинг асосий сабаби ишчилар сони ва техника етишмаслигидадир. Бунинг оқибатида шаҳар атрофида ноқонуний чиқиндихоналар пайдо бўлмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги “Тоза ҳудуд” ДУКни етарлича техника ва ишчи ходимлар билан таъминлаш, корхонага тегишли шарт-шароит яратиб бериш, хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш, марказий чиқиндихонани талаб даражасига келтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф қилиш юзасидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида асослантирилган ёзма маълумот беришини сўраб депутатлик сўрови жўнатилди. Айни пайтда ушбу сўровга жавоб кутилмоқда.

 


Кўришлар сони: 669

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2018
Ангорликларни қийнаб келаётган муаммолар туман сессиясида муҳокама этилди

Ўтган қисқа вақт мобайнида Президентимизнинг мазкур топшириғини тўла-тўкис бажариш мақсадида воҳада...

12.10.2018
Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва барқарорлик сари ҳамкорлик

Хавфсизликнинг замонавий таҳдидларига қарши кураш, оммавий қирғин қуролларини тарқалишининг олдини...

11.10.2018
Евросиё парламентлари спикерларининг III йиғилиши самарали кечди

Жорий йил 8-10 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Анталия шаҳрида Евросиё парламентлари спикерларининг...

Тадбирлар тақвими