Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун лойиҳаларини тайёрлашда замонавий услуб ва механизмлар жорий этилади

Қонун лойиҳаларини тайёрлашда замонавий услуб ва механизмлар жорий этилади

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва Германия Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) билан ҳамкорликда “Қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг замонавий методлари” мавзусида халқаро семинар ўтказди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Германиянинг соҳа бўйича етакчи экспертлари ҳамда мутахассислари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад – қонун ижодкорлиги жараёнига замонавий услубларни ва механизмларни жорий этиш бўйича Германия тажрибасини чуқур ўрганиш ва унинг ижобий жиҳатларини Ўзбекистон Республикаси қонун ижодкорлиги жараёнида қўллаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Қонунчилик муаммолари институти директори Р.Хакимов семинарни очиб берар экан, қонун ижодкорлигининг замонавий услублари, жумладан, “One in two out”, “Sunset clauses”, “Open ended” принциплари ва бошқаларни чуқур ўрганиш, бу жараёнда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш қонунларнинг сифатли бўлишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.


Семинар давомида айни вақтда Қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи Комиссия аъзолари томонидан ишлаб чиқилаётган Қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепцияси лойиҳаси бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ)нинг “Марказий Осиё давлатларига ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашиш” минтақавий дастури директори Йорг Пуделька тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш, идоравий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич қисқартириш борасида немис тажрибаси билан ўртоқлашди.

Шунингдек, германиялик эксперт Франциска Брандт Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори бахолаб, бу борада Германия тажрибасининг ижобий жиҳатларини Ўзбекистон қонунчилик амалиётига жорий этишнинг истиқболлари ҳақида фикр билдирди.

Таъкидлаш жоиз, Германиянинг қонун ижодорлиги жараёни ўзининг юқори сифати ва World Justice Project томонидан юритиладиган Қонун устуворлиги рейтингида жаҳонда 6-ўринни эгаллаши билан тавсифланади. Шу сабабдан ҳам жаҳоннинг кўплаб давлатлари томонидан Германия қонунчилик жараёнини ўрганишга бўлган қизиқишлар тобора ортиб бормоқда.

Семинар якунида билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида миллий қонун ижодкорлиги жараёнини янада такомиллаштириш, бу борада Германиянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 192

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2018
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай...

25.05.2018
Тиббий хизмат сифати, ичимлик суви таъминоти аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган муаммо сифатида ўрганилмоқда

Дастлабки уч кунда депутатлар 750 та хонадонда бўлиб, икки мингга яқин аҳоли билан мулоқот қилдилар....

25.05.2018
Зоминдаги учрашувларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар бартараф этилди

Олий Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Зомин туманидаги “Пишағор”, “Даштобод” қишлоқ фуқ...

Тадбирлар тақвими