Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Семинар мавзуси — экологик муаммолар

Семинар мавзуси — экологик муаммолар
2010 йилнинг 24 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган «Марказий Осиёнинг экологик муаммолари» мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси «Сув муаммолари институти», Оролни қутқариш халқаро жамғармаси агентлиги, UZGIP МЧЖ вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда Президентимиз И.Каримовнинг 2010 йил 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишда атроф муҳит муҳофазаси муҳим аҳамият касб этиши, сўнгги қирқ йилда Орол денгизи акваторияси 7 баробар, сув ҳажми 13 марта камайганлиги, Оролга келиб тушадиган сувнинг катта қисми Амударё ва Сирдарё орқали етиб келиши ҳисобга олинса, улардаги оқимнинг камайиши шусиз ҳам мураккаб экологик барқарорликка путур етказиши каби глобал экологик муаммоларни кўтарганликлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Орол денгизининг қуриши бутун минтақага салбий таъсир кўрсатаётгани яна бир бор таъкидланди. Оролбўйида санитария ва экологик вазият ёмонлашиши, чўллашиш жараёнлари жадаллашиб, суғориладиган ерлар қисқариши, ичимлик сувининг минераллашуви, сульфатлар ва хлоридлар бўйича сифати ёмонлашгани натижасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига қаттиқ путур етганлиги қайд этилди.

Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш, Орол денгизи ҳавзасининг сув ресурсларини ҳамкорликда бошқаришда қатъий халқаро ҳуқуқий нормаларга риоя этиш, минтақада сувдан фойдаланиш масалаларини ҳал қилиш муаммолари Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун муҳимлиги эътиборга олиниши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Семинар давомида жамоатчиликни Орол денгизи ва Оролбўйининг барча экологик муаммоларини ҳал қилишга кенг жалб этган ҳолда кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича биргаликдаги бошқарувни такомиллаштириш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Амударё ва Сирдарё ҳавзаси трансчегаравий сув ирмоқларида ГЭСлар ва бошқа гидротехник иншоотларни қуриш бўйича кўзланаётган лойиҳалар юзасидан халқаро экологик экспертиза хулосасини олиш зарурлиги, бу борада қўшни мамлакатлар манфаатларини инобатга олиш муҳимлиги, трансчегаравий сувларини муҳофаза қилиш, сувларнинг трансчегаравий ифлосланишига йўл қўймаслик ва бунинг олдини олиш, минтақавий экологик таҳдидларга қарши курашиш, халқаро ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, қўшни мамлакатлар манфаатларини эътиборга олган ҳолда оқилона ёндашувга эришиш, экологик омилларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида Европа Иттифоқи билан Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Семинар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Кўришлар сони: 4967

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими