Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Иқтидорли, ижодкор ёшлар мамлакатимизнинг янада тараққий этишини таъминлайди

Иқтидорли, ижодкор ёшлар мамлакатимизнинг янада тараққий этишини таъминлайди
Мамлакатимизда ёшларнинг баркамол инсон бўлиб вояга етиши ҳамда иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Жорий йилнинг “Баркамол авлод йили” деб эълон қилиниши, шу муносабат билан Давлат дастури ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани ҳам бунинг ёрқин далолатидир.

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этган “Ўзбекистонда ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришнинг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзуидаги анжуманда шулар хусусида сўз юритилди.

Яратиб берилган ушбу шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб келаётган ёшларимиз илм-фан ва спортнинг турли йўналишлари бўйича ўтказиб келинаётган халқаро олимпиадалар, танлов ва мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларни қўлга киритиб келишмоқда. Ўтган йилларда ўқувчи-ёшларимизнинг халқаро фан олимпиадаларида жами 149 та, шу жумладан, 6 та олтин, 14 та кумуш, 60 та бронза медали, 69 та диплом ҳамда халқаро спорт мусобақаларида иштирок этган 3 минг 518 нафар ўқувчининг бир минг 114 та олтин, мингдан зиёд кумуш ва бир минг 391 та бронза медални қўлга киритганлиги ҳам буни тасдиқлаб турибди.

— Ёшларнинг бундай ютуқларга эришишларида “Зулфия” ва “Ниҳол” мукофотлари, “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови, “Янги авлод” болалар фестивали, “Келажак овози” республика ёшлар танлови, “Санъат ғунчалари” болалар кўрик-танлови, “Дебют” ёш театр режиссёрлари танловининг аҳамияти катта бўлмоқда, — дейди “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Махамматдинова. — Ҳали ушбу танлов ва мукофотлар яна кўплаб иқтидорли ёшларни кашф этади. Санъат, спорт, илм-фан ва ижод соҳаларида фаолият олиб бораётган тенгдошларимизнинг интилишларини кўриб, бунга амин бўласан, киши.

Шу ўринда 1996 йилда мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш фондининг ҳам иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳиссаси катта бўлаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Анжуманда айтилганидек, мазкур фонд томонидан 1996-2009 йилларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган 1088 та илмий лойиҳа учун 3 миллиард 325 миллион сўм маблағ ажратилган. Жорий йилда 78 та илмий лойиҳа 641,5 миллион сўм маблағ билан таъминланди. Эътиборлиси шундаки, фонд танловларига илмий тадқиқотларини тақдим этган олимларнинг 40 фоизини айнан ёшлар ташкил этади.

Тадбирда иқтидорли ёшларнинг ижодий ҳамда интеллектуал салоҳиятини юзага чиқаришда таълим муассасаларининг ўрни қандай бўлиши, ёшларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ва самарали ўтказишда нимага эътибор қаратиши лозимлиги масалаларида ҳам фойдали фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўришлар сони: 8771

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими