Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатасининг www.parliament.gov.uz сайти «Давлат бошқаруви ҳақида энг яхши сайт» номинацияси совриндори

Қонунчилик палатасининг www.parliament.gov.uz сайти «Давлат бошқаруви ҳақида энг яхши сайт» номинацияси совриндори
2010 йил 5 август куни UZ Milliy domeni Internet-Festivali 2010 ўз ишини бошлаган эди. Ўтган бир ой давомида мамлакатимизда фаолият юритаёган интернет сайтлари 14 йўналишдаги номинациялар бўйича ғолиблик учун курашдилар.

Ушбу фестивалда «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Kеlajak ovozi» ташаббускор ёшлар Маркази, Компьютер ва ахборот технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш UZINFOCOM Маркази ва Mirada Software компанияси фестивал ташкилотчилари сифатида, InfoCOM.UZ журнали фестивал координатори сифатида иштирок этди. Фестивални Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Хотин-қизлари Қўмитаси расмий қўллаб-қувватладилар.

Иккинчи даражали Миллий UZ домени 1995 йил 29 апрель куни ташкил этилган эди. 2010 йил 5 август ҳолати бўйича фаол доменлар сони иккинчи даражали UZ ҳудудининг ўзида 10 500 дан ортиқни ташкил этмоқда. UZ домени тааллуқли учинчи даражали яна бир неча минглаб доменлар ҳам мавжуд. Фақатгина 2010 йил бошидан UZ зонасида мингдан ортиқ иккинчи даража доменлар рўйхатдан ўтди. Айнан шунинг учун 2010 йилдан бошлаб интернет-фестивални ҳар йили ўтказишга қарор қилинди.

Жорий йил 20 сентябрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижодиёти марказида «Uz milliy domeni Internet-Festivali 2010» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу фестивалда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг www.parliament.gov.uz сайти — «Давлат бошқаруви ҳақида энг яхши сайт» номинациясида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Аҳолининг кенг қатламлари орасида Қонунчилик палатаси фаолияти, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишда www.parliament.gov.uz сайти ҳам муносиб иштирок этиб келмоқда. Ушбу сайт орқали парламент ҳаётига оид тезкор ахборотлар ўзбек, рус, инглиз тилларида эълон қилиб борилмоқда. Бунда сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталарда фаолият юритаётган ОАВ учун масъул бўлган депутатларимизнинг муносиб ҳиссаси бор. Улар томонидан ўтказилаётган йиғилишлар, қонун лойиҳаларини такомиллаштиришга хизмат қиладиган давра суҳбатлари, илмий-амалий семинарлар хусусидаги ахборотларни Қонунчилик палатасининг Матбуот хизматига доимий равишда тақдим этиб боришлари, сайтнинг янада оммабоплигини оширмоқда ҳамда парламент ҳаётини ёритувчи журналистларга кенг имкониятлар яратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида аккредитациядан ўтказилган оммавий ахборот воситалари вакиллари ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, телевидение, радио ва босма нашрлар, интернет сайтларида қонунчилик соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар хусусида кенг жамоатчиликни огоҳ этиб келмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкорларимизни ушбу муваффақият билан қутлаймиз.

Кўришлар сони: 7649

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими