Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

06.05.2011
Демократик жамиятда конституциявий ҳуқуқ ва парламентаризмни ривожлантириш

6 май куни Қонунчилик палатаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида «Демократик жамиятда конституциявий ҳуқуқ ва парламентаризмни ривожлантириш: Ўзбекистон ва Франция тажрибаси» мавзуида халқаро семинар ўтказилди.

06.05.2011
Парламент назорати самарадорлигини ошириш давр тақозоси

2011 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Парламент ва депутатлар назорати самарадорлигини ошириш, экологик ҳуқуқбузарлик учун ҳуқуқий жавобгарлик тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

05.05.2011
Ёш журналистлар учун семинар

Шу йил 5 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди вакиллари ҳамкорлигида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: ОАВ олдида турган вазифалар” мавзуида семинар ташкил этилди

04.05.2011
Фуқаролик жамияти институтлари ривожланмоқда

2011 йил 4 май куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд минтақавий ахборот таҳлил маркази ҳамкорлигида “Мустақилликнинг 20 йиллиги: Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари тараққиётининг таҳлили ва истиқболлари” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

04.05.2011
Замонавий таҳдидларга қарши кураш барчанинг бурчи

2011 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Фарғона вилоятида «Замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашдаги ҳамкорлик» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

29.04.2011
Ўзбекистон ташаббуслари тинчликни таъминлашга қўйилган ҳисса

Шу йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида “Минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон ташаббуслари” мавзуида семинар ўтказилди.

28.04.2011
Электрон тўлов ва электрон тижоратни ривожлантириш давр тақозоси


2011 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Электрон тўловлар тўғрисида”ги ва “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунларни такомиллаштириш: амалиёт, муаммолар ва ечимлар” мавзуида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

27.04.2011
Халқаро интелектуал мулк кунига бағишланади

2011 йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ва Давлат патент идораси томонидан “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

26.04.2011
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги масалалар муҳокама этилди


2011 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотлар: амалиёт, муаммолар ва истиқболлар” мавзуида конференция ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги истиқболини кўзлаб 26.04.2011
Қишлоқ хўжалиги истиқболини кўзлаб

2011 йил 26 апрель куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти  томонидан ҳамкорликда  “Қишлоқ хўжалигини  модернизация қилишда нодавлат секторининг тутган ўрни ва уни янада ривожлантириш зарурати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

26.04.2011
Қонун лойиҳаси муҳокама этилди


2011 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази билан ҳамкорликда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда давлат ўртасида ижтимоий шерикликни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

25.04.2011
Давра суҳбати таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди

2011 йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбeкистон Рeспубликaсининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими