Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

07.10.2011
Таълим кредити – ижтимоий ҳимоя омили

2011 йил 7 октябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан “Таълим кредити – ёшлар ижтимоий ҳимоясининг муҳим омили” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Қонун лойиҳаси ҳақида фикрлашиб олинди 05.10.2011
Қонун лойиҳаси ҳақида фикрлашиб олинди

2011 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

03.10.2011
Китоб ва ахборот алмашуви соҳасида қонунчилик асослари

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Китоб ва ахборот алмашинуви соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда халқаро нормаларнинг роли ҳамда миллий қонунчиликнинг ривожланиши” мавзусида семинар ўтказилди.

30.09.2011
Йўналишсиз таксилар фаолияти депутатлар эътиборида

2011 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамкорлигида “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солишга доир қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

30.09.2011
Суҳбат мавзуи – муқобил энергия манбаларини ривожлантириш

2011 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва “Ўзбекэнерго” ДАК томонидан Тошкент Давлат техника университети билан ҳамкорликда университетнинг Энергетика факультетида “Муқобил энергия манбаларини ривожлантиришнинг илмий-амалий ва ҳуқуқий масалалари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

29.09.2011
Модернизация жараёнларида ахборот технологияларининг аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 сентябрь куни “Сиёсий модернизация жараёнларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказди.

28.09.2011
Ўзбекистон матбуоти намойиши

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да 28 сентябрь куни “Ўзбекистон матбуоти” миллий форуми ва кўргазмаси очилди.

28.09.2011
Ёшлар иштирокида давра суҳбати

2011 йил 28 сентябрь куни мамлакат парламентининг қуйи палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва “Ёш адолатчилар” Кенгаши ташаббуси билан “Халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши курашда миллий қонунчилик механизмларини такомиллаштириш мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

19.08.2011
Минтақавий семинар

Жорий йилнинг 19 август кун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томондан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган минтақавий амалий семинар “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш” мавзусига бағишланди

19.08.2011
Тадбирлар анонси

Қонунчилик палатаси қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳи томонидан  ўтказиладиган тадбирлар ҳақида маълумот

13.08.2011
Миллий-амалий семинар

11-13 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда республика Ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий прокуратура органлари тизимида хизмат қилаётган ёш мутахассислар учун “Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги – барқарор тараққиёт кафолати” мавзуига бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди.

12.08.2011
Суҳбат мавзуи: асаларичилик истиқболи

Жорий йилнинг 12 август куни Аграр ва сув хўжалиги ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан “Асаларичилик соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш масалалари” мавзуида давра суҳбати  ўтказилди


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими